Ўзбекистон | 19:02 / 14.08.2020
32862
1 дақиқада ўқилади

Президент Абдуҳакимовга Бўстонлиқ тумани раҳбарлигини бажаришни юклатиш таклифини берди

Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовга Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани раҳбарлигини бажариш юклатилади. 

«Давлатимиз раҳбари ҳудудни тўлиқ туристик зона сифатида ривожлантириш ва режадаги лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига параллел равишда, янги тажриба тариқасида Бўстонлиқ туманига раҳбарлик вазифасини бажаришни юклатиш таклифини билдирди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Маълумот учун, Азиз Абдуҳакимов 2018 йилдан буён бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда. 2019 йилнинг январида унга Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» Халқаро туризм университети ректори вазифасини бажариш юклатилганди.

Эслатиб ўтамиз, Бўстонлиқ туманига 2018 йил февралидан буён Ғайрат Мадаминов раҳбарлик қилиб келмоқда. 

Айни вақтда у ҳам туман ҳокими лавозимида ишлашда давом этади.

Мавзуга оид