Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Кореяда коронавирус сабабли киритилган қатъий карантин режими бекор қилинди
Шимолий Корея ҳукумати Жанубий Корея билан чегарада жойлашган Кэсон шаҳрида коронавирус тарқалиши эҳтимоли сабабли киритилган қатъий карантин режимини бекор қилишга қарор қилди.
26 июлда Жанубий Кореядан Шимолий Кореяга қайтган қочқинда коронавирус олиб келувчи касаллик аломатлари кузатилаётгани маълум қилинган. Шу сабабли Кэсонда қатъий карантин режими киритилган, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин коронавирус тарқалиши олдини олиш учун максимал шайлик ҳолатига ўтилиши мумкинлигини айтган.
Расмий маълумотларга кўра, Шимолий Кореяда коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилмаган. Пандемия бошланиши билан мамлакатда тезкор чоралар кўрилиб, чегаралар ёпилиб, умуммиллий карантин эълон қилинган эди.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026