Фарзандингизда касаллик аломатлари пайдо бўлса, уни МТТга олиб келманг – МТВ ота-оналарга мурожаат қилди
Бугун, 15 августдан хусусий боғчалар қайта фаолият бошлашига рухсат берилди. Шу муносабат билан Мактабгача таълим вазирлиги ота-оналарга мурожаат қилди ва ота-оналардан фарзандларининг саломатлигини назорат қилишларини сўради.
Вазирлик ота-оналардан санитария қоидаларига риоя қилишни, эҳтиёткор бўлишни ва улардан фарзандларининг соғлигини доимий назорат қилишни сўраган.
«Фарзандингиз ўзини ёмон ҳис қилса, ҳарорати кўтарилса, йўтал пайдо бўлса, нафас олиши қийинлашса, кўкрак соҳасида оғриқ бўлса ёки уйқусираса, зудлик билан шифокор маслаҳатини олинг. Айрим инсонларда Covid-19 вирусининг кам тарқалган аломатлари: бош оғриғи, аксириш, мушаклардаги оғриқлар, ич кетиши, ҳид ва таъм билмаслик, терида тошма пайдо бўлиши, қўл-оёқлардаги бармоқлар ранги ўзгариши каби ҳолатлар кузатилиши мумкин.
Фарзандингизда касаллик аломатлари пайдо бўлса, уни МТТга олиб келманг ва МТТ ходимларини бундан хабардор қилинг», дейилади вазирлик мурожаатида.
Шунингдек, Мактабгача таълим вазирлиги пандемия даврида зарурат бўлмаса, МТТга бормасликни тавсия қилган.
Мурожаатда фаолият бошлаётган хусусий МТТларда амал қилиниши лозим бўлган қоидалар ҳам эслатиб ўтилган:
- тана ҳарорати 37 даражадан юқори ҳамда коронавирус аломатлари бўлган ходимлар ва болалар МТТга киритилиши мумкин эмас;
- ходимлар тиббий ниқоблар тақиб юриши, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши қоидалар ҳамда хавфсизлик чораларига риоя қилишлари зарур;
- МТТ хоналари ва ҳудуди вақти-вақти билан дезинфекция қилиниши, кириш қисми эса пирометрлар, дезинфекция қилувчи воситалар ва гиламчалар билан жиҳозланиши керак;
- болалар ва ходимлар қўлларни ювиш ёки антисептик воситалар билан қайта ишлаш жадвалига риоя қилишлари керак;
- болаларнинг таомдан олдин ва кейин камида 20 сония мобайнида ходимлар назоратида қўлларини ювиши таъминланиши шарт. Ҳожатхонага боргач, ўйинлар ва сайрдан кейин ҳам болалар қўлини ювиши керак;
- имконият даражасида бир гуруҳдаги болалар сонини 15 нафаргача қисқартириш тавсия этилади, чунки, бир гуруҳдаги болаларнинг тавсия этилган сони 15 нафардан кўп эмас;
Мавзуга оид
13:20 / 01.04.2022
Вазирлик 2 ёшли болалар давлат боғчаларига қандай тартибда қабул қилиниши борасида маълумот берди
16:04 / 31.03.2022
Болалар туғилганданоқ уларни боғчаларга навбатга қўйиш тизими жорий этилган – МТВ
22:28 / 21.04.2021
Қулфланган хонадаги болалар, пишмаган товуқ ва коррупция – МТВ Самарқанддаги боғчалар бўйича ўрганиш натижаларини эълон қилди
17:28 / 29.11.2020