Жаҳон | 16:25 / 15.08.2020
18849
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко ва Путин телефонда гаплашди

Фото: ТАСС

Беларусь президенти Александр Лукашенко ҳамда Россия президенти Владимир Путин телефон мулоқотини ўтказди. Бу ҳақда Беларусь президенти ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, томонлар Беларусда бўлаётган воқеаларни муҳокама қилишган. Суҳбат қайси томоннинг ташаббуси билан амалга оширилгани аниқ эмас. Суҳбатнинг деталлари ҳақида ҳам маълумот берилмаган.

Олдинроқ Александр Лукашенко Беларусда бўлаётган воқеаларни Россия раҳбари Владимир Путин билан муҳокама қилиши кераклигини айтган ва беларуслар дош беролмаса, бу тўлқин «у томон силжийди» деб, Россияга ишора қилганди.

Беларусда 9 августда якунланган президентлик сайловларидан буён норозилик намойишлари давом этмоқда. Сайловда 80 фоиздан кўпроқ овоз олган Александр Лукашенко ғолиб бўлган, 10 фоиздан кўпроқ овоз тўплаган Светлана Тихановская иккинчи бўлганди.

Мавзуга оид