09:11 / 15.08.2020
5032

Махсус иқтисодий зона, кичик саноат зона, технопарк ва кластерлар фаолияти бўйича статистика очиқланди

2020 йилнинг январь-июнь ойларида жами 18 та махсус иқтисодий зона (МИЗ), 71 та кичик саноат зона дирекцияси (КСЗ), 3 та технопарк ҳамда 259 та кластер мавжуд бўлиб, уларнинг таркибидаги корхоналар сони МИЗда 462 тани, КСЗда 1473 тани, технопаркларда 48 тани ва кластерларда 259 тани ташкил этди.

Давстатқўм хабарига кўра, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми жами – 10,8 трлн сўмни ташкил қилди, шундан МИЗда – 4,9 трлн сўмни, КСЗда – 1 трлн сўмни, технопарк – 69,4 млрд. сўмни ва кластерларда – 4,7 трлн сўмни ташкил қилди. Энг юқори кўрсаткич МИЗлар таркибидаги корхоналар ҳиссасига тўғри келган бўлиб, 4,9 трлн сўмни ташкил этган.

2020 йилнинг январь-июнида зоналар бўйича саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми энг кўп МИЗларда 4,9 трлн сўмни, кластерларда 4,7 трлн сўмни, КСЗларида 1 трлн сўмни, технопаркларда 69,4 млрд. сўмни ташкил этди.

2020 йилнинг январь-июнь ойларида МИЗ, КСЗ, технопарк ва кластерлар таркибига кирувчи корхоналар томонидан ўз кучи билан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми жами – 20,7 млрд. сўмни ташкил қилди, шундан: МИЗда – 10,5 млрд. сўмни ва КСЗда – 10,2 млрд. сўмни ташкил қилди. Энг юқори кўрсаткич МИЗ таркибидаги корхоналар ҳиссасига тўғри келган бўлиб, 10,5 млрд. сўмни ташкил этган

2020 йилнинг январь-июнь ойларида МИЗ, КСЗ, технопарк ва кластерлар таркибига кирувчи корхоналар томонидан молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан асосий капиталга инвестициялар ҳажми жами – 1,2 трлн сўмни ташкил қилди. Шундан МИЗда – 956,0 млрд. сўмни, КСЗда – 87,3 млрд. сўмни, технопарк – 0,4 млрд. сўмни ва кластерларда – 236,7 млрд. сўмни ташкил этди.

2020 йилнинг январь-июнь ойларида МИЗ, КСЗ, технопарк, кластерлар таркибига кирувчи корхоналар томонидан фойда солиғини тўлагунга қадар фойда (зарар) (-) миқдори жами – 1,8 трлн сўмни ташкил қилди. Шундан МИЗда – 500,8 млрд. сўмни, КСЗда – 1,3 трлн сўмни, технопарк – 7,4 млрд. сўмни ва кластерларда – 35,6 млрд. сўмни ташкил этди.

Top