Япония императори Иккинчи жаҳон уруши пайтидаги Токио сиёсатидан пушаймон эканини айтди
Япония императори Нарухито мамлакатнинг ўтмишдаги урушлар пайтида олиб борган сиёсатидан чуқур афсусда эканини айтди.
Бу ҳақда у урушларда ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган мотам маросими пайтида баёнот берди.
«Биз уруш пайтида азиз ҳаётидан ажралган инсонлар ва уларнинг оилалари хотираси учун чуқур мотамдамиз. Уруш тугаганига 75 йил бўлди, фуқароларимиз сайъ-ҳаракатлари билан тинчлик ва фаровонликда яшаяпмиз. Аммо халқимиз йўлидаги фалокатларни эсга олсак, фикр юритиш учун сабаб пайдо бўлади.
Урушдан кейинги тинчлик даврини ёдда тутган ҳолда, ўтмишдаги воқеалардан чуқур афсусдамиз. Уруш даҳшатларининг такрорланмаслигини истаймиз. Дунёда тинчлик бўлишини ва юртимиз фаровонлигини тилаб, дуо қиламиз», - деди император.
Шунингдек, Нарухито Япония ва дунё янги офатга – коронавирус инфекцияси пандемиясига йўлиққанини қайд қилиб, биргаликда уни енгиб ўтишдан умидвор эканини айтди.
«Қўлни қўлга бериб, биргаликда бу қийинчиликларни енгиб ўтишимизни, инсонлар бундан кейин ҳам тинчлик ва фаровонликда яшашини истайман», - деди монарх.
15 август куни Японияда Иккинчи жаҳон уруши қурбонлари хотирасига бағишланган анъанавий хотира тадбирлари ўтказилади. 75 йил олдин ҳозирги императорнинг бобоси Хирохито Япониянинг Иккинчи жаҳон урушидан чиққанини эълон қилиб, расман мағлубиятни тан олган эди.
Мавзуга оид
18:48 / 14.11.2024
Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024