Коронавируснинг қандай пайдо бўлгани ҳақида янги маълумотлар эълон қилинди
Янги коронавирус 2012 йилдаёқ инсон организмига мослашиб олган бўлиши мумкин.
The Sun нашри вирусолог Жонатан Латэм ва биолог Эллисон Уилсонга таянган ҳолда шу ҳақдаги маълумотларни келтирди.
Тадқиқотчилар Хитойнинг Юннань вилоятида кончиларни даволаган шифокорнинг ёзувларини топишди. 2 ҳафта давомида ғорни кўршапалакларнинг ахлатидан тозалаган кончиларда COVID-19 хасталигига хос бўлган аломатлар аниқланган: пневмония, қуруқ йўтал, мушакларда оғриқ ва юқори ҳарорат. Беморларнинг ўпкаси сунъий шамоллатилган, 6 нафар ишчидан 3 нафари вафот этган.
Кончиларнинг таҳлиллари намуналари Уҳандаги лабораторияга юборилган. У ерда беморларнинг атипик пневмонияга ўхшаш коронавирус билан хасталангани аниқланган.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, COVID-19 аллақачон инсон организмига мослашиб олган деб ҳисоблаш учун асос бор.
Сўнгги ойлар давомида янги коронавирус қандай пайдо бўлгани ҳақида кўплаб тахминлар қилинди. Аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) инфекция ҳали яхши ўрганилмагани ва якуний хулосалар қилишга эрта эканини таъкидламоқда. Олимлар тадқиқотларни давом эттиришяпти.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус юқтириб олганлар сони 21 миллиондан ошди, уларнинг 770 мингга яқини вафот этди.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023