Ўзбекистон | 17:34 / 16.08.2020
12695
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 35 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 149 кишида коронавирус аниқлангани ва жами ҳолатлар сони 35 мингдан ошгани ҳақида хабар берди.

Бугун ҳозирча республиканинг 7 ҳудудида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 408та янги ҳолат қайд этилди. Эндиликда жами зарарланиш ҳолатлари сони 35 минг 109тага етган.

Янги ҳолатлар (+408)

  • Тошкент шаҳрида 338 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 41 ҳолат;
  • Бухоро вилоятида 13 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда 6 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 5 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 3 ҳолат;
  • Хоразм вилоятида 2 ҳолат.

Тузалганлар (+621)
Бугун ҳозирча республиканинг 5 ҳудудида стационар ва уй шароитида даволанаётган беморлардан 621 нафари тузалди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 30 минг 664 нафарга етди.

  • Тошкент шаҳрида 382 нафар; 
  • Тошкент вилоятида 216 нафар; 
  • Бухорода 15 нафар; 
  • Андижонда 5 нафар; 
  • Фарғона вилоятида 3 нафар.

Ўлим ҳолатлари (+4)
Бугун ҳозирча Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида 4 ўлим ҳолати қайд этилди ва Ўзбекистонда расмий статистикада қайд этилган коронавирус қурбонлари сони 230 нафарга етди.

  • Шайхонтоҳур туманида яшаган 66 ёшли М.Х. (аёл) вафот этди;
  • Чилонзор туманида яшаган 71 ёшли З.М. (эркак) вафот этди;
  • Зангиота туманида яшаган 64 ёшли К.Н. (эркак) вафот этди;
  • Учтепа туманида яшаган 73 ёшли Н.Қ. (эркак) вафот этди.

Ҳозирда мамлакатда 4215 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Мавзуга оид