Ўзбекистон | 23:51 / 17.08.2020
43772
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Беш ҳудудда янги ҳолатлар аниқланди, кунлик ўсиш 600дан камайди

Ўзбекистонда 17 август куни 598та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 35 минг 927тага етди. Бугун шунингдек, 607 бемор тузалди, 6 бемор вафот этди.

«Шу йилнинг 17 август куни мамлакатимизда 598 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.

Бугун республиканинг 5 ҳудудида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 598та янги ҳолат қайд этилди. Эндиликда жами зарарланиш ҳолатлари сони 35 минг 329тага етган.

Бу июль ойи бошидан буён кунлик касалланиш ҳолати илк марта 600дан камроқ бўлишидир.

Янги ҳолатлар (+598)

  • Тошкент шаҳрида 407 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 155 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 27 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 5 ҳолат;
  • Навоий вилоятида 4 ҳолат.

Тузалганлар (+607)
Бугун республиканинг 7 ҳудудида 607 бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 31 минг 580 нафарга етди.

  • Тошкент шаҳрида 392 нафар;
  • Тошкент вилоятида 186 нафар;
  • Андижон вилоятида 7 нафар;
  • Навоий вилоятида 7 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 6 нафар;
  • Наманган вилоятида 5 нафар;
  • Хоразм вилоятида 4 нафар.

Ўлим ҳолатлари (+6)
Кун давомида Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар бемор вафот этгани тасдиқланди. Эндиликда Ўзбекистонда расмий статистикага кўра коронавирус қурбонлари сони 238тани ташкил этмоқда.

  • Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли Д.Т. (аёл) вафот этди;
  • Тошкент туманида яшаган 59 ёшли Г.Ч. (аёл) вафот этди;
  • Учтепа туманида яшаган 52 ёшли А.Э. (эркак) вафот этди;
  • Юнусобод туманида яшаган 25 ёшли М.Р. (аёл) бемор вафот этди;
  • Чирчиқ шаҳрида яшаган 75 ёшли Т.Ю. (эркак) вафот этди;
  • Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли Р.И. (эркак) вафот этди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4 109 нафар бемордан 593 нафари оғир, 178 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид