Жаҳон | 14:14 / 17.08.2020
50897
1 дақиқада ўқилади

«Ўзгидромет» шу ҳафта кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисми ғарбий оқим таъсирида бўлади, мамлакатга Каспий денгизи устида шаклланган кам нам ва нисбатан салқин ҳаво киради. 

Фото : KUN.UZ

«Ўзгидромет» хабарига кўра, бунинг натижасида республиканинг катта қисмида булутлиликнинг ортиши кутилмоқда. Тошкент вилояти, Фарғона водийси вилоятлари, республиканинг тоғолди ва тоғли туманларида шу кунларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Мамлакатнинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Бутун республика бўйича ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда. Эртага ҳаво ҳарорати 28-33 даражагача, жанубда 34-37 даражагача пасаяди.

19 августдан атмосферадаги ғарбий оқимлар жануби-ғарбий оқимлар билан алмашади. Республика ҳудудига хорижий жанубдан иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кўтарилади. 

19-21 августда бутун республика бўйича об-ҳаво асосан кам булутли бўлади, ҳарорат бироз кўтарилади. Агар 19 августда кундузги ҳарорат 28-33 даража атрофида бўлса, 20-21 август кунлари кундузи ҳаво 34-37 даражагача исийди.

Мавзуга оид