Трамп Беларусдаги вазиятга изоҳ берди
АҚШ президенти Дональд Трамп Беларусда юз бераётган охирги ҳодисаларга илк бор изоҳ берди. Оқ уй раҳбарининг таъкидлашича, Беларусда вазият “даҳшатли” кўриниш олган ва Вашингтон мамлакатда юз бераётган ҳодисалар ортидан синчковлик билан кузатмоқда.
Бу Трампнинг Беларусдаги вазиятга биринчи марта изоҳ беришидир. Аввалроқ Беларусь президенти Александр Лукашенкога қарши ўтаётган намойишлар борасида АҚШ давлат котиби Майк Помпео ўз фикрини билдирган. 13 августда Помпео Беларусь ҳукумати хатти-ҳаракатлари ва норозилик намойишлари тарқатилаётгани сабабли АҚШ Минскка қарши санкциялар киритиши мумкинлигини айтган. АҚШ давлат котиби Беларусда ўтган президент сайловларини адолатсиз ва эркин бўлмаган деб атаган.
Бу орада сайловларга қўйилмаган Валерий Цепкало 18 августда баъзи америкалик сенаторлар билан учрашмоқчилигини ва АҚШ конгрессида Беларусдаги вазият бўйича тингловлар бўлиб ўтиши мумкинлигини маълум қилган.
Мавзуга оид
15:52 / 19.08.2023
Одам танламайдиган “ҳуқуқий машина”. Трамп нега таъқиб қилинмоқда?
15:51 / 14.04.2022
Байден ортидан Трамп ҳам Украинада тинч аҳоли ўлдирилишини геноцид деб атади
19:04 / 17.03.2022
Трамп Россиянинг Украинага кирганидан ҳайрон бўлганини айтди
21:10 / 09.02.2022