Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда фуқароларни 35 минг долларга алдаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
2019 йилнинг декабрь ойидан 2020 йил 10 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида Андижон шаҳрида 43 ёшли Т.К. алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, фуқаролар 54 ёшли Х.А. ва 43 ёшли Г.Д.га ёғ-мой маҳсулотлари савдоси билан шуғулланишини айтган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, шунингдек у 56 ёшли Н.А.га биргаликда кафе очиб бизнес қилишларни билдириб, уларнинг ишончига кириб, алдаб, жами бўлиб 35.200 АҚШ доллар пул маблағларини олиб, шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Т.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:37 / 10.01.2026
Сохта аккаунт билан пул ундирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
19:16 / 08.01.2026
Учтепа тумани ҳокимлиги ходими 3 минг доллар билан ушланди
11:15 / 07.01.2026
Ижтимоий тармоқларда “Мусодара товарлар” номли сохта гуруҳлар ташкил этиб, фирибгарлик қилган шахслар ушланди
20:50 / 06.01.2026