Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин «муҳим» масала бўйича партиянинг навбатдан ташқари пленумини чақиртирди
Корея Меҳнат партияси марказий қўмитасининг навбатдан ташқари пленуми “муҳим” масалани муҳокама қилгани 19 августда Пхеньянда йиғилади. Бу ҳақда Шимолий Корея оммавий ахборот воситаларига таяниб Bloomberg хабар берди.
Фото: EPA/KCNA
Хабарда таъкидланишича, пленум «Корея инқилобини ривожлантириш ва партия жанговар қудратини кучайтириш учун фавқулодда муҳим қарорни муҳокама қилади ва қабул қилади».
Экспертлар пленумнинг бундай шошилинч чақирилиши нимани англатишини билишга ҳам уринмаяптилар. Уларнинг фикрича, эҳтимол йиғилишда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Ченнинг ваколатлари янада кенгайтирилиши муҳокама қилиниши мумкин. Пленум, шунингдек, Шимолий Кореянинг ядро ва ракета дастурлари соҳасидаги муҳим қарорлар қабул қилиниши ёки коронавирус пандемияси билан боғланган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
20:01 / 01.03.2026
Ахлоққа зид ва ноқонуний. Россия, Шимолий Корея ва Хитой Хоминаийнинг ўлдирилишини қоралади
15:55 / 13.02.2026
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида танлаб бўлган – Жанубий Корея разведкаси
21:21 / 26.12.2025
Сеул ва Вашингтонга жавоб: Кимнинг «орзу рўйхати»даги яна бир қурол деярли тайёр
20:02 / 05.11.2025