Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко кучишлатар идораларининг 300дан ортиқ ходимларини мукофотлади
Беларусь президенти Александр Лукашенко кучишлатар идоралар вакилларининг бир гуруҳини «Қусурсиз хизматлари учун» медали билан мукофотлаш ҳақидаги қарорни имзолади.
Ҳужжат бугун, 18 август куни эълон қилинган бўлса-да, 13 август куни имзоланган.
Рўйхатга 300дан ортиқ ходим кирган. Уларнинг орасида Беларусь ИИБ ички жангчилари командири ўринбосари Хазалбек Атабеков ҳам бор. Кучишлатар ходимларнинг мукофотланиши «хизмат вазифасини намунали тарзда бажаргани» билан изоҳланган.
Беларусда 9 август куни ўтказилган президентлик сайловидан бери норозилик намойишлари давом этмоқда. 9-12 август кунлари намойишчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди. Натижада, 7 мингга яқин одам ҳибсга олинди. 600дан ортиғи жароҳатланди, камида 2 инсон ҳалок бўлди. 700дан ортиқ одам қўлга олиш чоғида калтакланганидан шикоят қилишди.
Беларусь ИИБ раҳбари Юрий Караев ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ваколатидан четга чиқиш ҳолатларининг барчаси бўйича суриштирув ўтказилишини ваъда берди.
Мавзуга оид
22:38
Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко норасмий учрашув ўтказди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
22:16 / 16.06.2026
Ватикан ва «яҳудийлар лоббиси» Путинни алдади — Лукашенко
09:00 / 01.06.2026