Ўзбекистон | 10:44 / 18.08.2020
13837
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ҳолатлари сони 36 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 173 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани ва жами касалланиш ҳолатлари сони 36 минг 100тага ҳақида хабар берди.

«Янги касалланиш ҳолатларининг 162 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари Наманган вилоятида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.

Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 60 ёшли Д.П. (аёл) ҳамда Учтепа туманида яшаган 52 ёшли А.Э. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 31 580 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (87 фоиз) соғайган.

Ҳозирда Ўзбекистонда 4 280 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 593 нафари оғир, 178 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид