Ўзбекистон | 09:10 / 18.08.2020
3447
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда январь-июль ойларида 48,8 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

Жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон Республикасида жами 48,8 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2019 йилнинг январь-июль ойларига нисбатан 5,7 фоизни ташкил этди.

Давстатқўм хабарига кўра, қурилиш ишлари ҳажми йирик қурилиш ташкилотлари, кичик корхона ва микрофирмалар ҳамда норасмий секторларда амалга оширилган ишлар таркиби бўйича шаклланади

Амалга оширилган қурилиш ишлари мулкчилик шакли, давлат ва нодавлат бўлган корхона ва ташкилотлар таркиби бўйича бўлинади. 

2020 йилнинг 1 август ҳолатига кўра, қурилиш соҳасида корхона ва ташкилотлар сони 39,1 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,1 мингтага ошди. 

Жами қурилиш соҳасидаги корхона ва ташкилотлар сони кўпайишининг асосий омили бу бино ва иншоотлар қуриш ишларининг ўтган йилга нисбатан 11,0 фоизга (жами қурилишдаги улуши 58,0 фоиз), фуқаролик объектларини қуриш 29,8 фоизга (жами қурилишдаги улуши 9,6 фоиз), ихтисослаштирилган қурилиш ишларининг 30,5 фоизга (жами қурилишдаги улуши 32,4 фоиз) ўсишидир. 

Жорий йилнинг январь-июль ойларида, жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 13,3 трлн сўмни ташкил этди. Қурилиш ишлари 2019 йилнинг январ-июль ойларига нисбатан 24,5 фоизга кўп бажарилган бўлиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 2019- йилнинг мос давридаги кўрсаткич даражасидан 4,1 фоиз пунктга кўпайиб, 27,3 фоизни ташкил этди. 

Мавзуга оид