Жамият | 11:00 / 18.08.2020
11790
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Пахта тозалаш корхоналари диққатига: жин ва линтер диск арралари хариди янада осонлашди!

Бугунги кунда кўплаб пахта тўқимачилик кластерлари Жин ва Линтер ускуналари учун керакли диск арраларни хориж давлатларидан олиб келамиз, деб таъкидлашади. Бироқ ўзимизнинг юртимизда ҳам юқори технологиялар асосида ишлаб чиқариладиган дискли арралар бемалол чет элда ишлаб чиқариладиган арралар билан баҳслаша олади. 

Ўзбекистонда эндиликда тола ишлаб чиқариш жараёнида зарур бўлган jin ва linter дастгоҳ арраларини топиш янада осонлашди. Тошкент вилоятида бундан бир неча йил аввал ўз ишини бошлаган “Сotton gin” МЧЖ Хитойнинг технологик ускуналаридан фойдаланган ҳолда бугунги кунда сифатли жин ва линтер ускуналари арраларини ишлаб чиқармоқда.

“Сotton gin” корхонаси  2017 йилнинг март ойида Президентимизнинг Тошкент вилоятига уюштирган ташрифи давомида берган топшириғига асосан, вилоятда маҳаллийлаштириш дастурлари асосида янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича ишга туширилди. Корхонани тўлиқ қувват билан ишлатиш натижасида 20дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган. Айни дамда компания иш ҳажмини ошириш орқали янада кўплаб мутахассисларни иш билан таъминлашни мақсад қилган.

Юртимизда фаолият олиб бораётган пахта тозалаш корхоналари эндиликда ишлаб чиқариш жараёнида кўп миқдорда талаб этиладиган Жин ва Линтер ускуналари учун дискли арраларни “Сotton gin” корхонасидан топишлари мумкин. Ишлаб чиқариладиган арралар тўлиқ жаҳон стандартлари бўйича Хитой Халқ Республикасида келтирилган технологиялар асосида тайёрланади. Дискли арраларни техник кўрсаткичлари яъни металлнинг қалинлиги – 0.95 мм., дискларнинг қаттиқлиги Роквелль кўрсаткичи бўйича HRC 40-41 ни ташкил этади.

Корхонанинг кунлик ишлаб чиқариш қуввати 5 мингтагача бўлиб, йилига 1 млн 200 минг донагача ички диаметри 100d, 75d, 61.8d ва бошқа русумдаги дискли арраларни ишлаб чиқариш қувватига эга. Одатда пахта тозалаш корхоналарида Жин ускунасида фойдаланиладиган дискли арралар ҳар 72 соатда алмаштирилиб, унинг тиши қайтадан очилади. “Сotton gin” корхонасида ишлаб чиқарилган арралар эса бир марта ўрнатилгандан сўнг камида бир ёки бир ярим ой давомида ишлаш қувватига эга. Линтер ускунаси учун ишлаб чиқарилган арраларнинг кўрсаткичлари ҳам худди шундай.

Ишлаб чиқарилаётган барча маҳсулотлар сифат назорати ва синов шартларидан ўтказилади ва сўнгра фойдаланишга топширилади. Ҳозирги кунда биз билан ҳамкорлик қилиб келаётган компаниялар маҳсулот сифатидан мамнун бўлган ҳолда узоқ муддатли шартномалар тузишга ҳаракат қилмоқда. Бу эса ўз ўзидан корхонага қўшимча даромад келтиради. Шу билан бирга, маҳсулотларни экспорт қилиш мақсадида бугунги кунда Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ҳамда Озарбойжон давлатлари билан музокаралар олиб борилмоқда. Яқин кунларда ушбу давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилиши билан корхона ишлаб чиқариш қувватини ошириш кўзда тутилган.

“Сotton gin” корхонаси пахта тўқимачилик кластерларини ҳар томонлама манфаатли ҳамкорликка чорлаб қолади. Биз билан ҳамкорлик қилиш - биринчидан, чет элдан олиб келинадиган маҳсулот учун ортиқча валюта сарф-харажатларининг олдини олади; иккинчидан, сифатли диск арраларини янада тезроқ ва осонроқ харид қилиш имконини беради. Энг муҳими эса, ўзаро ҳамкорлик Ўзбекистондаги яна бир маҳаллий корхонанинг ривожланишига катта ҳисса қўшади.

Бизнинг манзил: Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани Қумовул МФЙ

Мурожаат учун телефон: +99894-936-88-88

Реклама ҳуқуқи асосида

 

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид