Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда бешта “8” билан тугайдиган телефон рақами 324 минг долларга сотилди
Хитойда 5 та “8” билан тугайдиган телефон рақами учун 5 мингдан кўпроқ одам кураш олиб борди. Аукционда сотилган ушбу рақам янги эгасига 324 минг долларга тушди.
Фото: CEO
Онлайн-аукционни Пекин суди ташкиллаштирган. Унда аввалги абонентдан олиб қўйилган ва “88888” сони билан тугайдиган телефон рақами сотилган. Аукцион иштирокчиларидан бири ушбу рақамга 2,25 млн юан (324 минг доллар) тўлашга рози бўлган.
Аукцион хитойликлар орасида ажиотаж келтириб чиқарган. Унда иштирок этиш 400 юан турганига қарамай, “бахтли” рақам учун кураш олиб боришга 5 мингдан кўпроқ одам рўйхатдан ўтган.
Хитойда “8” рақами бахтли рақам ҳисобланади. Хитойнинг мандарин шевасида у “фаровонлик” сўзининг омоними ҳисобланади.
Эндиликда аукцион ғолибида телефон рақамини олиш учун тегишли пулни тўлашга 10 кун вақт бор.
Мавзуга оид
09:22
Хитой 78 миллиард туп дарахт экди, аммо энди бунинг салбий оқибатларини кўрмоқда
09:17 / 05.05.2026
Хитойда фейерверк заводида юз берган портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
22:25 / 28.04.2026
BYD компанияси фойдаси электромобилларга бўлган талаб пасайиши туфайли икки бараварга камайди
23:23 / 27.04.2026