Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги қонун лойиҳаси: ер участкаларининг ҳокимлар томонидан олиб қўйилишига тақиқ белгиланади
2020 йил 17 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг видеоконференцалоқа тарзидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Парламент сайтида ёзилишича, унда “Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, мазкур қонун лойиҳаси Олий суд томонидан президентнинг 2019 йил 13 декабрдаги тегишли қарори билан тасдиқланган Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури 6-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Шу билан бирга, таклиф этилаётган қонун лойиҳаси мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган.
Қонун лойиҳасига ер участкаларининг ҳокимлар томонидан олиб қўйилишига тақиқ белгилаш, ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини тугатиш бўйича уларнинг ваколатларини чеклаш, ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун олиб қўйиш ваколатини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига бериш ва шу кабиларни назарда тутувчи ўзгартиш киритиш таклиф этилмоқда.
Фракция аъзолари қонунларнинг юқори сифати ва барқарорлигига эришиш, уларни ҳаётга татбиқ этишнинг ишончли механизмини яратиш партия депутатлик корпусининг дастурий вазифаси эканини қайд этиб, таклиф этилаётган қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
20:06 / 15.06.2026
Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
09:40 / 06.04.2026