Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йил якунигача 20 млн тоннадан ортиқ мева-сабзавот етиштирилиши режалаштирилган
2020 йил ҳисобида республика бўйича жами 2 млн 857 минг тонна мева, 1 млн 690 минг тонна узум, 11 млн 974 минг тонна сабзавот, 2 млн 916 минг тонна картошка, 2 млн 504 минг тонна полиз маҳсулотлари етиштириш кутилмоқда. Бу ҳақида Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг 17 августда ўтказилган йиғилишида маълум қилинди.
Пандемия шароитида қишлоқ хўжалигининг ҳолати муҳокама қилинган йиғилишда билдирилишича, 2020 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш мақсадида жами 387,7 минг гектар очиқ майдон ер ажратилган.
«Шундан 137,3 минг гектарга сабзавот, 29,5 минг гектарга картошка, 61,8 минг гектарга полиз, 82,3 минг гектарга дуккакли ва 76,8 минг гектарга мойли экинлар экилган. Шунингдек, боғ-токзорлар қатор орасига ҳам тегишли қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилган.
Ҳудудларнинг ички имкониятлари ҳамда тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, жорий йилда такрорий экин сифатида 42,5 минг гектар майдонга картошка экиш белгиланган. Бунинг учун талаб этиладиган уруғлик картошканинг 100,8 минг тоннаси ҳудудларда мавжуд, 33,1 минг тонна эса етишмайди. Етишмайдиган уруғлик картошкани 21та импортёр корхона орқали четдан олиб келиш кўзда тутилган», дейилади йиғилиш баённомасида.
Мавзуга оид
18:05 / 16.06.2026
“Э, онангни... 11 гача ёпмасанг, тиқиб юбораман!” — Музработда фермерлар ҳақоратланди
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
20:28 / 14.05.2026
Интенсив боғдорчиликка ўтиш: президент эски боғларни янгилашни буюрди
20:32 / 12.05.2026