Фан-техника | 21:32 / 19.08.2020
4864
1 дақиқада ўқилади

Apple компанияси қиймати 2 трлн долларга етди

Apple’га капитализацияни 1 трлн доллардан 2 трлн долларга етказиш учун икки йил керак бўлди. Компания 2018 йил 2 августда 1 трлн долларлик кўрсаткични қайд этганди.

Фото: Reuters

Apple акциялари нархи 1,33 фоизга ўсиб, бир донаси нархи 468,42 долларга етди. Компания капитализацияси 2,003 трлн долларни ташкил этди.

Бунга қадар қиймати 2 трлн долларга етган ягона компания Саудия Арабистонининг Saudi Aramco нефть корпорацияси эди.

Apple’га капитализацияни 1 трлн доллардан 2 трлн долларга етказиш учун икки йил керак бўлди. Компания 2018 йил 2 августда 1 трлн долларлик кўрсаткични қайд этганди.

Коронавирус пандемиясига қарамасдан, компания акциялари 59,24 фоизга ўсди.

Apple кузда янги iPhone 12 смартфони сотувини бошлашни режалаштирган. iPhone 12 компаниянинг 5G технологиясида ишлайдиган илк қурилмаси бўлиши кутилмоқда.

Мавзуга оид