Ўзбекистон | 11:23 / 19.08.2020
6048
1 дақиқада ўқилади

Бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг 47 нафар раҳбар ва мансабдор шахслари 35 млн сўмлик жаримага тортилди

Ўзбекистонда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар шарҳи эълон қилинди.

Фото : KUN.UZ

“Тараққиёт стратегияси” маркази маълумотига кўра, 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида 2584 та молиявий назорати тадбирлари ўтказилди. 

Молиявий назорат тадбирларининг асосий қисми 2010 таси (79 фоиз) бюджет маблағларини мақсадли ишлатилиши юзасидан ўтказилган бўлиб, назорат тадбирларида 81,7 млрд. сўм миқдорида бюджет интизомини бузиш, пул ва товар моддий бойликлар камомади каби ҳолатлар аниқланди.

Назорат тадбирлари давомида кўрилган чора-тадбирлар натижасида ноқонуний сарфланган маблағларнинг 57,4 млрд. сўми (70 фоиз) тегишли бюджетларга тикланиши таъминланди.

Бюджет қонунчилиги бузилган бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг 47 нафар раҳбар ва бошқа мансабдор шахслари ўрнатилган тартибда 35 млн. сўм миқдорида жаримага тортилган.

Шунингдек, 1246 та назорат тадбирларида аниқланган 79,4 млрд. сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари қонуний чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.

Мавзуга оид