Ўзбекистон | 11:21 / 19.08.2020
2559
1 дақиқада ўқилади

I ярим йилликда ички валюта бозоридаги операцияларнинг умумий ҳажми 8,2 млрд долларни ташкил этди

Ўзбекистонда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар шарҳи эълон қилинди.

Фото: Shutterstock

“Тараққиёт стратегияси” маркази маълумотига кўра, январь-июнь ойларида ички валюта бозоридаги ҳолат хорижий валютага бўлган талаб ҳажмининг ўсиши ҳамда таклиф ҳажмининг нисбатан камайиши шароитида шаклланди. 

Жорий йилнинг I ярим йиллигида ички валюта бозоридаги операцияларнинг умумий ҳажми 8,2 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, 2018 ва 2019 йилларнинг тегишли даврларига нисбатан мос равишда 1,8 ва 1,2 баробарга ўсди.

Тўлов балансининг жорий операциялар ҳисоби дефицити 2019 йилнинг I ярим йиллигига нисбатан 14 фоизга ортиб, 2 млрд. АҚШ долларини ташкил қилди.       

Жаҳон бозорларида энергия ресурслари нархининг тушиши, шунингдек коронавирус пандемияси ортидан жаҳон иқтисодиёти ўсиш суръатларининг секинлашиши товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмига ўз таъсирини кўрсатди. Натижада 2019 йилнинг мос даврига (7,8 млрд. доллар) нисбатан 1,8 млрд. долларга қисқариб, 6,0 млрд. долларга тенг бўлди.

Мавзуга оид