Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТда оммавий иммунитет коронавирус пандемиясини енгишда ёрдам бермаслиги айтилди
Оммавий иммунитет коронавирус пандемиясини енгишда ёрдам бермайди. Бундай фикрни ЖССТ вакили Майкл Райан Женевадаги брифингда айтиб ўтди, деб хабар берди Star Tribune нашри.
Фото: Global Look Press
“Сайёра аҳолиси коронавирус пандемиясини енгиш имконини берадиган иммунитет даражасидан ҳали анча йироқ. Оммавий иммунитет – биз излашимиз керак бўлган ечим эмас”, деб айтган Райан.
Таъкидланишича, оммавий иммунитетга одатда эмлаш ёрдамида эришилади. Аксарият олимларнинг фикрича, инфекция тарқалиши олдини олиш учун антитаналар аҳолининг камида 70 фоизида бўлиши лозим. Бироқ баъзи мутахассисларнинг таъкидлашича, аҳолининг ярми иммунитетга эга бўлса, бу эпидемиянинг олдини олишда яхши самара бериши мумкин. Ўтказилган кўплаб тадқиқотларга кўра, айни вақтда коронавирусга қарши антитаналар фақатгина 10-20 фоиз одамлардагина бор.
Аввалроқ ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус коронавирус пандемияси ушбу инфекция одамлар орасида осон юқиши сабабли юзага келганини айтган.
Ўтган ҳафта Гебрейесус вирусдан касалланаётганлар ва вафот этаётганлар сони ошаётганига қарамай, пандемияга қарши курашда умид учқунлари кўринаётганини маълум қилган. ЖССТ раҳбарининг фикрича, пандемияга қарши самарали курашишнинг иккита элементи мавжуд: давлатлар етакчилари вирусга қарши курашда ўз ҳаракатларини фаоллаштиришлари, фуқаролар эса янги чораларни қабул қилишлари лозим.
Мавзуга оид
16:03 / 25.10.2025
Европа ва Марказий Осиёда полиомиелитга қарши эмлаш қамрови камайди — ЖССТ хавотирда
22:56 / 23.07.2025
Мигрантларни Россияга киришдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш ва эмлаш таклиф этилди
07:35 / 28.09.2023
Ўзбекистонда кимлар гриппга қарши бепул эмланиши маълум қилинди
19:07 / 19.07.2023