Коронавирус: Ўзбекистонда жами ҳолатлар сони 37 мингдан ошди, 33 мингга яқин бемор тузалган
Ўзбекистонда 19 август куни 594та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 36 мингдан ошди. Бугун шунингдек, 721 бемор тузалди, 5 бемор вафот этди.
«Шу йилнинг 19 август куни мамлакатимизда 594 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 537 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, қолган 57 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.
Бугун республиканинг 8 ҳудудида янги ҳолатлар аниқланди ва жами ҳолатлар сони 37 минг 112тага етди. Қаторасига бешинчи кун кунлик касалланиш ҳолатлари сони 600дан паст бўлмоқда.
Янги ҳолатлар (+594)
- Тошкент вилояти Ўртасарой карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида 57 ҳолат;
Тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида:
- Тошкент шаҳрида 359 ҳолат;
- Тошкент вилоятида 128 ҳолат;
- Самарқанд вилоятида 32 ҳолат;
- Наманган вилоятида 6 ҳолат;
- Андижон вилоятида 4 ҳолат;
- Қорақалпоғистонда 3 ҳолат;
- Қашқадарё вилоятида 3 ҳолат;
- Навоий вилоятида 2 ҳолат.
Тузалганлар (+721)
Бугун республиканинг 11 ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 721 нафари соғайди ва шу вақтгача тузалганлар сони 32 минг 994 нафарга (88 фоиз) етди.
- Тошкент шаҳрида 424 нафар;
- Тошкент вилоятида 142 нафар;
- Самарқанд вилоятида 79 нафар;
- Наманган вилоятида 25 нафар;
- Сурхондарё вилоятида 15 нафар;
- Хоразм вилоятида 13 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 8 нафар;
- Жиззах вилоятида 5 нафар;
- Андижон вилоятида 4 нафар;
- Қорақалпоғистонда 4 нафар;
- Фарғона вилоятида 2 нафар.
Ўлим ҳолатлари (+5)
Бугун Тошкент шаҳрида 5 ўлим ҳолати қайд этилди ва Ўзбекистонда расмий статистикага кўра ўлимлар сони 248тага етди.
- Учтепа туманида яшаган 79 ёшли М.К. (аёл);
- Яккасарой туманида яшаган 80 ёшли А.К. (эркак);
- Андижон туманида яшаган, Тошкент тиббиёт академияси клиникасида даволанган 48 ёшли М.Х. (эркак);
- Учтепа туманида яшаган 83 ёшли Л.Б. (аёл);
- Учтепа туманида яшаган 57 ёшли А.Х. (эркак) вафот этди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 920 нафар бемор даволанмоқда, шундан 330 нафари оғир, 96 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023