Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий вилоятида янги иш ўринларини яратиш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинади
Навоий вилоятининг саноат салоҳиятини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш чора-тадбирлари қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Навоий вилоятининг саноат салоҳиятини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Қайд этилишича, қуйидагилар:
Ҳудудлар ва тармоқларда экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси томонидан Навоий вилоятининг барча туман ва шаҳарларининг салоҳияти, табиий хом-ашё ресурслари, ижтимоий-иқтисодий ҳолати комплекс ўрганилган;
ўрганиш натижаларига кўра, ҳудуднинг ўсиш нуқталаридан (“драйвер”ларидан), мавжуд саноат салоҳияти ва қўшимча имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Дастур ишлаб чиқилган.
Навоий вилояти туман ва шаҳарларининг ўсиш нуқталари (“драйвер”лари) сифатида кимё саноати, қурилиш материаллари, озиқ-овқат саноати, хизмат кўрсатиш ва туризм ҳамда балиқчилик каби йўналишларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Хусусан:
Томди, Учқудуқ, Қизилтепа, Нурота, Хатирчи туманлари ва Зарафшон шаҳрида – норуда фойдали қазилмаларни (гранит, мармар, табиий пардозбоп тошлар, цемент, кварц, фосфорит, бентонит ва бошқалар) қайта ишлаш ҳамда чорвачилик ва паррандачилик соҳаларини ривожлантириш;
Конимех, Томди, Учқудуқ туманларида – чорвачилик ва қоракўлчилик тармоқларини ривожлантириш;
Навоий шаҳри ва Кармана туманида – кимё саноати ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни маҳаллийлаштириш орқали кооперация алоқаларини йўлга қўйиш;
Хатирчи, Навбаҳор, Нурота туманларида – мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноати йўналишини ривожлантириш;
Нурота, Қизилтепа, Навбаҳор туманларида – зиёрат туризми, экотуризм, хизмат кўрсатиш ва балиқчилик соҳаларини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш.
Навоий вилоятининг саноати паст ривожланган Томди, Конимех, Хатирчи, Нурота ва Учқудуқ туманларида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиёт тармоқларига салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш мақсадида жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб уч йил муддатга:
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан тадбиркорларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун кредит фоиз ставкасининг 10 фоиздан ошган қисмини тўлиқ қоплаб бериш;
Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамда мазкур туман ҳокимликларига Халқ депутатлари туман Кенгашлари билан келишган ҳолда, истисно тариқасида, туманларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган саноат йўналишидаги лойиҳаларга ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.
Бундан ташқари, мазкур туманларнинг саноат салоҳиятини ривожлантириш, ҳудудда амалга оширилаётган лойиҳаларни етарли даражада инфратузилма тармоқлари билан таъминлаш мақсадида Конимех туманида Юксалиш МФЙда 12,6 гектар, Нурота туманида Истиқбол МФЙда 10 гектар, Томди туманида Томдибулоқ ОФЙда 50 гектар, Учқудуқ туманида Дўстлик МФЙда 15 гектар ва Хатирчи туманида Мустақиллик МФЙда 35 гектар майдонда саноат ҳудудлари ташкил этиш мақсадида:
Қурилиш вазирлиги (Закиров) 1 ой муддатда мазкур ҳудудларнинг бош режаларини ишлаб чиқилишини;
Энергетика вазирлиги (Султонов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Автомобил йўллари давлат қўмитаси (Абдувалиев), “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (Мустафоев), “Ўзтрансгаз” АЖ (Сайидов), “Ҳудудгазтаъминот” АЖ (Эшмуратов) ташкил этиладиган саноат ҳудудларини зарур инфратузилма тармоқлари билан таъминлайди.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Бакиров) ва Навоий вилояти ҳокимлиги (Турсунов)нинг ўрмон хўжалиги фондидаги қуйидаги ер майдонларини:
туризм инфратузилмасини ривожлантириш орқали вилоятга ташриф буюрадиган туристлар сонини кўпайтириш, Тўдакўл сув ҳавзаси атрофида туристик рекреацион зонасини ташкил этиш мақсадида 153 гектар ер майдонларни Қизилтепа тумани ҳокимлиги;
кооперация асосида янги боғ ва токзорлар ташкил этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида 1752 гектар лалми ва яйлов ер майдонларини Хатирчи тумани ҳокимлиги захирасига қайтариш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Молия вазирлиги (Ишметов), Навоий вилояти ҳокимлиги (Ҳасанов) билан биргаликда Кармана туманида оқова сув тизимини ривожлантириш бўйича 2020-2022 йилларда 9,8 минг куб метр қувватга эга оқова сув тозалаш иншооти, 21,3 км босимли коллектор ва 102 км оқова сув коллекторлари ҳамда 11 та канализация насос станцияларини барпо этиш ишлари учун Франция тараққиёт агентлигининг 30 млн. евро миқдоридаги маблағларини жалб этиш чораларини кўради.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
17:53 / 11.05.2026