Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро шаҳри ва «Етти пир» зиёратгоҳлари йўналишида транспорт қатнови йўлга қўйилмоқда
“Бухоро шаҳри - Етти пир зиёратгоҳлари” йўналишида транспорт қатнови бошланади.
Жорий йилнинг 22 август кунидан бошлаб, Бухоро шаҳри Газли шоссеси йўли ёқасида жойлашган “Шарқ” бош бекатидан соат 09:00дан эътиборан карантин талаблари бўйича белгиланган барча санитария-гигиена меъёрларга амал қилган ҳолда “Бухоро шаҳри - Етти пир зиёратгоҳлари” йўналишида транспорт қатнови бошланади.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, мазкур йўналишда “ARK TRAVEL” МЧЖ корхонаси ўзининг автобус ва микроавтобусларида қатновларни амалга оширади.

Қайд этилишича, ушбу йўналишдаги қатнов президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 29-30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилиш баёнининг “Бухоро шаҳри – Етти пир зиёратгоҳлари” йўналишида транспорт қатновини йўлга қўйиш тўғрисида берилган топшириқ ижросини таъминлаш, вилоятнинг туризм соҳасини янада ривожлантириш ҳамда сайёҳлар ва вилоят аҳолисига сифатли транспорт хизмати кўрсатиш мақсадида Бухоро вилояти транспорт бошқармаси томонидан йўлга қўйилмоқда.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
20:22 / 26.05.2026