Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада фирибгарлар уй қуриш учун ер олмоқчи бўлган 7 кишини чув туширди
Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида 7 кишига 211 миллион сўмга ноқонуний ер сотганлар аниқланди. Бу хақида туман ИИБ тергов бўлими маълумотига асосланиб, Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Бешариқлик Т. 2017 йилда Россияда мухожир сифатида ишлаб юрган вақтларида унга уйидагилар телефон қилиб, ўзларининг яшаш уйларига яқин бўлган ҳудудда ер-жой сотилаётгани, унга уй-жой қуриш ҳам мумкинлиги ҳақида айтиб қолишади. 5 нафар ўғилнинг отаси бўлган Т. аввалига бироз иккиланади, бироқ фарзандларининг келажагини ўйлаб, сотилаётган ерга уйидагилар харидор бўлишига розилик билдиради.
Оила отанинг розилиги билан оз эмас, кўп эмас 40 сотих ерни сотиб олади. Оиладан жами 80 млн сўмни олган фирибгарлар ернинг ҳужжатларини расмийлаштириб беришни пайсалга сола бошлайди.
Маълум бўлишича, фирибгарлар 3 киши бўлиб, улар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, Капаянги маҳалласидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерни Т. сингари яна 6 нафар фуқарога турар жой учун фойдаланишда сотишини билдириб, келгусида ҳужжатларни расмийлаштириб беришни айтиб, ҳар бир сотих ерни 2 млн сўмдан «сотишган».
7 нафар фуқарога ноқонуний «ер сотиб», 211 миллион сўм пулларни қўлга киритишади ва шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишади.
Жабрланувчилар ижобий ўзгариш бўлиб қолар ёки берган пулларимизни қайтариб олармиз деб 3 йил кўз тикишади, ер сотганларни тинч қўйишмайди, аммо фойдаси бўлмайди. Жорий йилнинг июнь ойида туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилишади.
Ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:50
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
11:00 / 09.06.2026
Фарғонада Soliq Mobile орқали 3,2 млрд сўмлик кэшбек талон-торож қилинди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
08:45 / 15.05.2026