Жаҳон | 23:45 / 20.08.2020
27678
1 дақиқада ўқилади

Коронавируснинг осон тарқалишига имконият яратувчи иқлим шароити маълум қилинди

Нам иқлим коронавируснинг осон тарқалишига имконият яратади. Бундан Миссури университети (АҚШ) олимлари ўтказган тадқиқот натижалари дарак бермоқда.

Фото: NIH

Мутахассислар батафсил синовлар ўтказиб, коронавирус зарралари тарқалиши тезлиги нам ҳаво шароитида юқорилигини аниқлашган. Тадқиқот натижалари нам иқлимда одам нафас чиқаргандаги томчиларда вируснинг фаоллиги вақти қуруқ ҳаводагига нисбатан 23 марта ошишини кўрсатган.

Намлик нафас билан чиқадиган томчиларга таъсир қилади, чунки ҳаво уларнинг буғланиб кетиши жараёнини тезлаштиради. Шунингдек, юқори намгарчиликда 50 микрон ўлчамдаги майда томчилар нафас чиқарганда 5 метргача узоқликкача боради. Ҳаво намлиги 50 фоиз бўлганда эса бу масофа 3,5 метрдан ошмайди.     

Агар хона ёки кўчада ҳаво қуруқ бўлса, унда нафас билан атроф-муҳитга чиқувчи томчилар 1,7 сонияда буғланиб кетади. 

Мутахассислар, шунингдек, йўтал вақтида атроф-муҳитга тарқалувчи вирус зарраларининг деярли 70 фоизи ерга чўкишини, қолган қисми эса турли объектларда қолишини аниқлашган.

Мавзуга оид