Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 2 мингдан ортиқ мактабга ичимлик суви ташиб келтирилади, шундан ярми филиаллар - вазирлик
Республикадаги 9 942та мактабдан 2 270тасига (23 фоизи) ҳозирги кунда ичимлик суви ташиб келтирилади, 420тасида (4 фоизи) очиқ сув манбаларидан фойдаланилади, қолган 7 252та мактаб муқобил ҳамда марказлашган тартибда тоза ичимлик суви билан таъминланган. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова маълум қилди.
«Ичимлик суви ташиб келтириладиган мактабларнинг 1000дан ортиғи мактаб филиалларига тўғри келади. Умумий ҳисобда 604 мингдан ортиқ ўқувчи ичимлик суви ташиб келтириладиган шандай мактабларда таълим олмоқда.
Ўзбекистон Республикаси президенти раҳбарлигида жорий йил
17 июль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан зарур ҳолларда республика бюджетидан маблағ ажратиб, республикадаги ичимлик суви билан таъминланмаган, яъни ташиб келтириладиган 2 270та умумтаълим мактабларига сувни тозаловчи қурилмалар ўрнатиш орқали тоза ичимлик сув билан узлуксиз таъминлаш топширилган», деди Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби АОКАда бўлиб ўтган брифингда.
Бундан ташқари, тадбирда жорий ўқув йилида мактабларда яратилиши кўзда тутилган қўшимча ўқув ўринлари ҳақидаги саволга ҳам жавоб берилди.
«2020 йилда халқ таълими тизимидаги 475та объектда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди. Шундан, 39та мактаб янгидан қурилмоқда, 249та мактабда реконструкциялаш ва 186та мактабда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу мақсадларга 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган.
Ушбу дастурлар асосида жами 70 мингдан ортиқ қўшимча ўқув ўринлари яратилиши белгиланган. Бу, ўз навбатида 2 ва ундан ортиқ навбатда (смена) ўқув ташкил этилган мактаблар ҳисобига тўғри келади», деди вазирлик расмийси.
Лайло Рустамова ўқув қуроллари ва кийим-кечакларни мактаб бошланганидан кейин харид қилиш мумкинлигини айтиб ўтди.
«Ота-оналаримиздан бозор ва дўконлар очилди деб мактаб бозори қилишга шошмасликларини, бозорларга борган тақдирда ҳам санитария қоидаларига қатъий амал қилиб, ижтимоий масофа сақлашларини сўраб қолган бўлардик. Ўқув қуроллари ва кийим-кечакларни мактаб бошланганидан кейин харид қилиш мумкин, энг асосийси бу - ўзингиз ва фарзандларингизнинг саломатлигини асраш», деди у.
Шунингдек, мактабларда электрон кундалик жорий этилаётганини эслатиб ўтилди.
«Тошкент шаҳридаги барча мактаблар ва республика ҳудудидаги мингдан ортиқ мактаблар электрон кундаликка ўтаётгани боис, кундалик дафтар харид қилмаслигингизни яна бир бор эслатиб ўтамиз.
Ҳудудларда қайси мактаблар электрон кундалик билан қамраб олингани тўғрисидаги маълумотни мактабингиз маъмуриятидан аниқлашингиз мумкин», деди у.
Мавзуга оид
23:06 / 24.04.2026
Саида Мирзиёева Тойлоқда аҳоли ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ўрганди
12:18 / 19.03.2026
30 мартдан бошлаб Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади
09:06 / 03.01.2026
Ҳиндистонда ифлосланган ичимлик суви туфайли 9 киши вафот этди
09:56 / 27.11.2025