Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда июль ойида ўлим кўрсаткичи сезиларли ошиши қайд этилди
Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг 7 ойи давомида қайд этилган ўлим ҳолатлари статистикаси бўйича маълумот берди, деб ёзади ЎзА.
Унга кўра, 2020 йил январь-июль ойларида 92 026 киши вафот этган бўлса, июль ойида айниқса кўпроқ ўлим қайд этилган.
- Январь – 11 136
- Февраль – 13 693
- Март – 12 633
- Апрель – 11 613
- Май – 11 792
- Июнь – 13 790
- Июль – 17 369
«Жорий йил 6 ой давомида қайд этилган ўлимлар сони 2019, 2018 йиллардаги 6 ой кўрсаткичига нисбатан камроқ. Жумладан, жорий йилнинг 6 ойида (январь-июнь) 74 657 та ўлим қайд этилган бўлса, 2018 йилнинг 6 ойи давомида 75,6 минг, 2019 йилнинг биринчи ярмида 75,8 мингта ўлим ҳолати ҳисобга олинган», – дейилади хабарда.
Статистикага кўра, 2020 йилнинг 6 ойи давомида ойига ўртача ўлим кўрсаткичи 12,4 минг, 7 ой давомида эса 13,1 мингга тенг бўлган. Таққослаш учун, 2019 ва 2018 йиллар мобайнида умумий ўртача кўрсаткич ойига 12,9 мингни ташкил этган.
Мавзуга оид
11:55 / 10.07.2026
Таълим хизматларида олий таълим энг катта улушга эга бўлди
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
12:32 / 03.07.2026