Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг авиазарбасидан сўнг Туркия Сурия шимоли-ғарбига зирҳли техникасини ташлади
18 август куни Россиянинг Су-24М бомбардимончи самолётлари минтақа шимолида жойлашган жангариларнинг объектларига зарбалар берган.
Туркия Суриянинг шимоли-ғарбий қисмига 450дан ортиқ ҳарбий машиналарини олиб ўтди. Улар қўшни Хатай вилоятидан келди, деб хабар берди Сурия инсон ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш маркази.
Марказнинг маълумот беришича, конвой зирҳли техника ва оғир қуроллардан иборат бўлган. Қайд этилишича, ҳарбий техника Идлиб вилоятида Россия ҳаво-космик кучларининг авиазарбаларидан сўнг етиб келган.
«Военний обозреватель» Telegram-каналининг хабар беришича, 18 август куни Россиянинг Су-24М бомбардимончи самолётлари минтақа шимолида жойлашган жангариларнинг объектларига зарбалар берган. Маҳаллий ОАВнинг таъкидлашича, Россия ҳаво-космик кучлари «Ҳайат Таҳрир аш-Шом» террорчи ташкилоти марраларига зарба берган.
Март ойида Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Идлибда ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этишга келишиб олганди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026