Халқаро коинот станциясида ҳавонинг ташқарига сизиб чиқиши қайд этилди
Халқаро коинот станциясида ҳавонинг ташқарига сизиб чиқиши туфайли бутун экипаж станциянинг Россияга қарашли сегментидаги “Звезда” модулига 3 кунга кўчиб ўтади.
Таъкидланишича, ХКСнинг Россияга тегишли сегментида ҳавонинг ташқарига сизиб чиқаётгани қайд этилган. Станциянинг АҚШга қарашли сегментида босим назорати ўтказилади. Айни вақтда экипаж ҳаво сизиб чиқишини чеклаш бўйича ишлар олиб бормоқда. Босим айнан қаерда тушиб кетаётганини аниқлаш учун станциянинг модуллари бирин-кетин ёпиб текширилади.
Мутахассисларнинг фикрича, сизиб чиқишга станция корпусига микрометеорит ёки фазовий чиқинди бўлаги тегиши олиб келган бўлиши мумкин.
Станцияда айни вақтда россиялик фазогирлар Анатолий Иванишин ва Иван Вагнер ҳамда АҚШ астронавти Кристофер Кэссиди иш олиб бормоқда. Таъкидланишича, ҳозирча уларнинг ҳаётига хавф йўқ.
ХКСда аввал шундай ҳолат 2018 йил 30 августда қайд қилинган. Ўшанда станцияда босим тушиб кетган. Кейинроқ бу станцияга бириккан “Союз МС-09” кемасидаги ҳаво сизиши сабабли юз бергани аниқланган. Ҳаво кеманинг маиший бўлмасидаги тешикдан чиқиб кетаётгани аниқланган ва у герметик билан ёпиб қўйилган. Бир неча кундан кейин эса Ердаги мутахассислар кема корпуси ички томондан пармалангани ҳақидаги тўхтамга келишган. Бунинг сабаби ҳанузгача номаълумлигича қолмоқда.
Мавзуга оид
16:21 / 11.11.2024
Тошкент шаҳри ҳавосини энг ёмон деб кўрсатган станция бузилиб қолди
17:29 / 15.10.2024
ХКС учун ўринбосар: АҚШ компанияси янги космик станция лойиҳасини тақдим этди
10:50 / 02.10.2024
Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланиши ортяпти. Экология вазирлиги изоҳ берди
16:15 / 12.09.2024