Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имтиҳон куни ёғингарчилик бўлса, шу кунги тест синовлари 14 сентябрдан кейинга қолдирилади - ДТМ
АОКАда бўлиб ўтган брифингда тест синовлари ўтказилишига оид саволларга жавоб берилди.
«Абитуриентнинг тест синовларида тўплаган баллари тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси тест синовлари ўтказилиши натижалари тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб сайтида эълон қилинади», деди Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов.
Тадбирда имтиҳон куни ёғингарчилик бўлса, қандай чоралар кўрилиши ҳақидаги саволга ҳам жавоб берилди.
«Об-ҳаво шароитлари албатта инобатга олиняпти. Ҳозирги кунда бу бўйича таклифлар тайёрланяпти. Агар об-ҳаво шароитлари ёмонлашиши, кучли ёмғир, шамол бўлиши олдиндан прогноз қилинса, шу кунда ўтказилиши керак бўлган синовларни тест синовлари тугаганидан кейин муддатга кўчириш нуқтайи назардан ишлар олиб бориляпти», деди Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров.
Аввалроқ, 22 августдан абитуриентларга рухсатнома бериш бошланиши ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, бу йил кириш имтиҳонлари 2-14 сентябрь кунлари республиканинг турли ҳудудларидаги стадионларда ўтказилади. Тест синовлари ҳар куни 2 босқичда ташкил этилади.
Мавзуга оид
17:34 / 21.07.2025
Тест тугаганидан кейин ОТМ ва таълим йўналишини танлаш тартиби қандай?
15:10 / 07.12.2023
Аввал тест ишлаб, кейин қаерда ўқиш танланади – 2024 йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради
15:07 / 03.11.2023
Умумтаълим фанларидан ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди
13:15 / 26.09.2023