Берлиндаги 40дан ортиқ мактабда коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланди
Германия пойтахтида икки ҳафта аввал ёзги таътилдан сўнг 825та мактаб очилганди.
Ўқув машғулотлари бошланганидан икки ҳафта ўтгач, Берлиндаги камида 41та мактабда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари аниқланди, деб ёзмоқда The Guardian газетаси.
Касаллик юқтириш ҳолатлари бошланғич синф ўқувчиларида ҳам, ўрта ва юқори синф ўқувчилари орасида ҳам аниқланган.
Ўқувчилар дарс вақтида ҳимоя ниқобисиз ўтиришади ва танаффусда ташқарига чиқишганида ниқоб тақишади. Айрим экспертлар бу чоралар жудаям заиф эканлигини ва ўқувчилар мактабда кун давомида ниқоб тақишлари шартлигини айтишмоқда.
Германия пойтахтида икки ҳафта аввал ёзги таътилдан сўнг 825та мактаб очилганди.
Жонс Ҳопкинс университетининг маълумот беришича, Германияда айни вақтда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 233 197 та ҳолат қайд этилган бўлиб, 9 272 киши вафот этган.
Мавзуга оид
00:32
Хавфли нафас олиш аппаратлари туфайли Philipsʼга қарши коллектив даъво киритилди
10:11 / 15.11.2024
Германия Украинада ҳалок бўлган 10 фуқароси ҳақида маълумотга эга
14:00 / 14.11.2024
ХДИ раҳбари Мерц Германия сиёсатини тубдан ўзгартиришни талаб қилмоқда
20:26 / 12.11.2024