Синдзо Абэ Япония бош вазири лавозимини узоқ вақт эгаллаш бўйича рекорд ўрнатди
Япония бош вазири Синдзо Абэ маҳаллий вақт билан 24 август, душанба киргандан кейин Япония тарихида бош вазир лавозимида узлуксиз узоқ вақт қолиш бўйича 1-ўринга чиқиб олди. У 2012 йил декабрда бош вазир лавозимида иккинчи муддати бошлангандан бери ҳукуматга узлуксиз равишда 2799 кун бошчилик қилиб келмоқда.
65 ёшли Абэ бу борада собиқ бош вазир Эйсаку Сатонинг рекордини янгилади. Сато 1964 йил 9 ноябрдан 1972 йил 7 июлгача ҳукуматга бошчилик қилган.
2019 йил ноябрда Абэ Япония тарихида бош вазир лавозимида узоқ қолиш бўйича етакчига айланганди. У ХХ аср бошида Япония ҳукуматига бошчилик қилган Кацура Таронинг рекордини янгилаганди.
Абэ 2018 йилда мамлакатнинг ҳукмрон Либерал-демократик партиясининг раиси этиб 3-муддатга қайта сайланган. Шу тариқа, у ҳукуматга 2021 йилгача раҳбарлик қилиш имкониятини олган. Бу муддат партия низомига кўра Абэ учун охиргиси бўлиши керак.
Абэнинг бош вазир лавозимидаги биринчи муддати роппа-роса бир йил - 2006 йил 26 сентябрдан 2007 йил 26 сентябргача давом этган. У касаллиги туфайли ушбу лавозимни белгиланган муддатдан эрта тарк этишига тўғри келган. У 2012 йилги умумий сайловлардаги ғалабадан кейин ўша йилнинг декабридан ҳукуматга иккинчи марта раҳбарлик қила бошлаган. Абэнинг тарафдорлари унга иқтисодий ислоҳотлар ва Токиода Олимпиада ўтказиш учун кўпроқ вақт берилиши талаби билан бир неча маротаба чиқишган.
Мавзуга оид
18:48 / 14.11.2024
Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024