Австрия россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишини маълум қилди
Қайд этилишича, россиялик дипломат Австрия фуқароси орқали мамлакатдаги юқори технология корхоналаридан бири тўғрисида маълумот йиғиш билан шуғулланган.
Австрия россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборади. Бу ҳақда республика ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
"Россиялик дипломат мамлакатдан чиқариб юборилишини тасдиқлашим мумкин. Унинг хулқ-атвори дипломати алоқалар тўғрисидаги Вена конвенциясига зиддир", - деди Австрия ТИВ расмий вакили.
Душанба куни Kronen Zeitung нашри Австрия Россия дипломатини персона нон грата деб эълон қилгани, у 1 сентябргача мамлакатни тарк этиши лозимлиги тўғрисида хабар берди. Газетанинг ёзишича, дипломат саноат жосуслигида гумонланмоқда.
Газетанинг қайд этишича, россиялик дипломат Австрия фуқароси орқали мамлакатдаги юқори технология корхоналаридан бири тўғрисида маълумот йиғиш билан шуғулланган.
Хабарда айтилишича, ушбу фуқаро корхонада жосуслик фаолияти билан шуғуллангани ҳақида ўзи маълум қилган ва россиялик дипломатни ўзининг куратори деб атаган.
Мавзуга оид
13:10 / 23.10.2024
Австрия раҳбари канцлерга ҳукуматни шакллантиришни топширди
14:21 / 20.10.2024
АҚШга қочган дипломат: океан ортидан сиёсий бошпана сўраган совет амалдори
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024