Ўзбекистон | 23:54 / 24.08.2020
54949
3 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда бир кунда 402та янги ҳолат аниқланди, расмий статистикадаги кунлик ўлимлар сони ошди

Ўзбекистонда 24 август куни 402та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 39 мингдан ошди. Бугун шунингдек, 564 бемор тузалди, 7 бемор вафот этди.

«Шу йилнинг 24 август куни мамлакатимизда 402 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун республиканинг 7 ҳудудида тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида янги ҳолатлар аниқланди ва жами ҳолатлар сони 39 минг 348тага етди. 

Қаторасига тўртинчи кун кунлик ўсиш 500дан паст бўлмоқда.

Янги ҳолатлар (+402)

  • Тошкент шаҳрида 262 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 116 ҳолат;
  • Хоразм вилоятида 10 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 5 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 4 ҳолат;
  • Навоий вилоятида 3 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда 2 ҳолат.

Тузалганлар (+564)
Бугун республиканинг 10 ҳудудида жами 564 бемор коронавирусдан соғайди ва шу вақтгача Ўзбекистонда ушбу касалликдан фориғ бўлганлар сони 35 минг 551 нафарга етди.

  • Тошкент шаҳрида 376 нафар;
  • Тошкент вилоятида 141 нафар;
  • Бухоро вилоятида 11 нафар;
  • Хоразм вилоятида 8 нафар;
  • Андижон вилоятида 7 нафар;
  • Қорақалпоғистонда 6 нафар;
  • Наманган вилоятида 5 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 5 нафар;
  • Фарғона вилоятида 3 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 2 нафар.

Ўлим ҳолатлари (+7)
Бугун Тошкент шаҳрида 4, Тошкент вилоятида 3 ўлим ҳолати қайд этилди ва Ўзбекистонда расмий статистикада қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 280тага етди. Эътиборли жиҳати, пандемия даврида илк марта бир кунда 7та ўлим ҳолати ҳақида маълум қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги ҳафталарда ҳар куни 6тадан ўлим ҳолати ҳақида хабар бериб келаётганди.

  • Сергели туманида яшаган 59 ёшли Р.Ш. (эркак);
  • Ўрта Чирчиқ туманида яшаган 50 ёшли Д.И. (эркак);
  • Олмазор туманида яшаган 62 ёшли Ю.М. (эркак);
  • Зангиота туманида яшаган 45 ёшли З.О. (аёл);
  • Миробод туманида яшаган 68 ёшли А.Э. (эркак);
  • Чилонзор туманида яшаган 67 ёшли З.Г. (аёл);
  • Чиноз туманида яшаган 38 ёшли Х.Я. (аёл) вафот этди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 517 нафар бемор даволанмоқда, шундан 282 нафари оғир, 132 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид