Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ҳолатлари сони 39 мингдан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 119 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани ва жами касалланиш ҳолатлари сони 39 минг 65тага ҳақида хабар берди.
«Янги касалланиш ҳолатларининг 99 нафари Тошкент шаҳрида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 3 нафари Навоий вилоятида ҳамда 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.
Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 59 ёшли Р.Ш. (эркак) ҳамда Ўртачирчиқ туманида яшаган 50 ёшли Д.И. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Эндиликда расмий статистикада қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 275тага етди.
23 август куни Ўзбекистонда 414та янги ҳолат қайд этилганди. Мамлакатда сўнгги уч кунда кунлик ўсиш ҳолатлари сони 500дан кам бўлмоқда.
Ўзбекистонда шу вақтгача коронавирусга чалинганларнинг 34 минг 987 нафари соғайган (89 фоиз).
Ҳозирда 3 803 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 249 нафари оғир, 129 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023