Путин ва Лукашенко Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси беларусларда синовдан ўтказилишига келишиб олишди
Беларусь фуқаролари Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцина синовининг учинчи босқичида ихтиёрий тартибда иштирок этишади.
Россия президенти Владимир Путин ва унинг беларуслик ҳамкасби Александр Лукашенко навбатдаги телефон орқали мулоқотини ўтказишди. Суҳбат чоғида Беларусь ва унинг ташқарисидаги вазият муҳокама қилинди, деб хабар берди БЕЛТА.
Қайд этилишича, Путин ва Лукашенко шунингдек, Беларусь фуқаролари Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцина синовининг учинчи босқичида ихтиёрий тартибда иштирок этишига келишиб олишган.
Беларусь янги вакцина етказиб берилган илк хорижий мамлакат бўлади, дейилади хабарда.
Беларусь худди Швеция сингари коронавирус тарқалиши сабабли кескин чоралар киритмади ва чегараларни ёпмади. Футбол бўйича Беларусь чемпионати пандемия боис тўхтатилмаган Европадаги ягона чемпионат бўлди.
Лукашенко бир неча бор вирус хавфини бўрттирмасликка чақирганди. У Беларусда ҳеч ким коронавирусдан ўлмагани ва ўлмаслигини таъкидлаган. Июлда эса ўзи ҳам коронавирусдан соғайганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
20:25 / 23.10.2024
Британияда норовирусга қарши дунёдаги биринчи вакцинани синовдан ўтказиш бошланди
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024