Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Яшнобод туманидаги аҳоли видеомурожаати бўйича ишларни 10 кунда якунлашга ваъда берди
Локал қозонхона ускуналарини реконструкция қилиш учун 95 млн. сўм ва янги иссиқлик трассаси қурилиши учун 1015 млн. сўм маблағ ажратилган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Яшнобод туманидаги Паҳлавон Маҳмуд кўчаси, 25, 27, 8, 8а уйларда яшовчи аҳоли видеомурожаати юзасидан изоҳ берди. Мурожаатда иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муаммолар кўтарилган.
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, мурожаат чиқишидан аввал мазкур турар-жой уйлари “Ўздонмаҳсулот” АЖга тегишли қозонхонадаги иссиқлик энергияси билан таъминланган эди. “Ўздонмаҳсулот” АЖ технологик жараёнлари таъмирланганлиги боис, ушбу уйларда иссиқлик таъминоти тўхтатилди.
Вужудга келган вазиятни ҳал қилиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “Тошиссиққуввати” ДУК томонидан янги иссиқлик трассасини қуриш ва ушбу уйларни “Авиашаҳарча-22” локал қозонхонасига улаш бўйича ишлар бошланди.
“Юқорида кўрсатилган уйларнинг қозонхонага уланиши “Авиашаҳарча-22” қозонхонасига уланган турар-жойларнинг иссиқлик таъминотига салбий таъсир кўрсатмаслиги учун локал қозонхона ускуналарининг қувватини ошириш ишлари олиб борилмоқда ва узунлиги 384 п/м бўлган янги иссиқлик трассаси қурилмоқда”, - дейилади маълумотда.
Билдирилишича, локал қозонхона ускуналарини реконструкция қилиш учун 95 млн. сўм ва янги иссиқлик трассаси қурилиши учун 1015 млн. сўм маблағ ажратилган.
Ишлар 24 август куни бошланиб, 10 кун ичида якунланади.
Мавзуга оид
14:05 / 13.06.2026
Жуда иссиқ об-ҳаво ҳомиладорликка қандай таъсир кўрсатади?
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:51 / 29.05.2026
2027 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин
13:24 / 23.03.2026