Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
7 ойда 3,5 мингдан ортиқ хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилди - Вазирлик
Жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида тайзиқ ва зўравонликдан жабрланган 3592 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилган. Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 3-сонли қарорига кўра, келтириб ўтилган қуйидаги ҳолатлар ҳимоя ордерини бериш учун асос ҳисобланади:
- тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати;
- жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ёки ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар;
- тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши;
- давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар.
Жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида мамлакат бўйича жами 3 минг 592 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилган:
- Қорақолпоғистон Республикаси -119 нафар;
- Андижон вилояти - 196 нафар;
- Бухоро вилояти - 319 нафар;
- Жиззах вилояти - 116 нафар;
- Қашқадарё вилояти - 403 нафар;
- Навоий вилояти -178 нафар;
- Наманган вилояти - 160 Нафар;
- Самарқанд вилояти - 201 нафар;
- Сирдарё вилояти - 110 нафар;
- Сурхондарё вилояти - 121 нафар;
- Тошкент вилояти - 355 нафар;
- Хоразм вилояти -193 нафар;
- Фарғона вилояти - 313 нафар;
- Тошкент шаҳар - 808 нафар.
Мавзуга оид
15:37 / 05.12.2025
Маҳаллалар ҳолати «Ҳокимият монитори» орқали реал вақтда назорат қилинади
13:18 / 05.12.2025
Ўзбекистонда 300 та маҳаллада қуёш станциялари ўрнатилади
00:21 / 30.11.2025
Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар учун рағбатлар эълон қилинди
17:57 / 19.11.2025