Икки томонлама келишувларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон-Ҳиндистон қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди
Қўмитанинг навбатдаги йиғилишини жорий йилнинг 4-чорагида ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.
Жорий йилнинг 24 август куни видеоконференция шаклида икки томонлама келишувларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва илгари суриш бўйича Ўзбекистон-Ҳиндистон қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон томонидан Қўмита ҳамраиси – ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ф.Арзиев, Ҳиндистон томонидан – ташқи ишлар давлат вазири В.Муралидаран ҳисобланади.
Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқовнинг табрик сўзи билан очилиб, унда қўшма лойиҳа ва ташаббусларни самарали илгари суришда Қўмитанинг роли алоҳида таъкидланди ҳамда томонларнинг биргаликдаги фаолиятининг устуворликлари белгиланди.
Йиғилиш давомида савдо-иқтисодий, инвестиция ва транспорт-логистика соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг жорий ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, ҳар икки мамлакат ҳукуматлари томонидан коронавирус пандемияси келтириб чиқарган глобал инқироз ҳодисаларининг иқтисодий оқибатларини юмшатиш учун кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, соғлиқни сақлаш, таълим ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Жами икки томонлама ҳамкорлик доирасида умумий қиймати 2,3 млрд долларга тенг 98 та инвестиция ва савдо битими имзоланган.
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим ва имтиёзли савдо тўғрисидаги Битимни тайёрлаш ва имзолашни тезлаштириш бўйича кейинги чоралар кўриб чиқилди.
Тадбир якунида икки томонлама келишувларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш бўйича қўшимча амалий чора-тадбирларни қабул қилиш, шунингдек, Қўмитанинг навбатдаги йиғилишини жорий йилнинг 4-чорагида ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.
Мавзуга оид
17:36 / 14.11.2024
Ҳиндистон халқаро аэропортида ҳавонинг ифлосланиши туфайли 200 дан ортиқ рейслар кечиктирилди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
20:33 / 07.11.2024