Полициячиларнинг афроамерикаликка ўқ узиши ортидан Висконсин штатида тартибсизликлар бошланди
Кеношада тартибсизликлар икки кундан буён давом этмоқда. Аввалроқ шаҳарда комендантлик соати жорий этилганди.
Кеноша шаҳрида (Висконсин штати, АҚШ) полиция ходимлари намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллади. Намойишлар полициячилар афроамерикалик Жейкоб Блэйкка бир неча марта ўқ узишганидан сўнг бошланди, деб хабар бермоқда CBS телеканали.
Полиция ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашувлар Кеноша шаҳри суди биноси яқинида содир бўлган.
Норозилик намойиши иштирокчилари полиция ходимларига қарата мушак, шиша ва пластик идишларни улоқтиришган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи вакиллари уларга жавобан кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлардан фойдаланган.
Кейин эса намойишчилар суд биносига ўт қўйишган. Воқеа жойига миллий гвардия етиб келган.
Кеношада тартибсизликлар икки кундан буён давом этмоқда. Аввалроқ шаҳарда комендантлик соати жорий этилганди.
Тартибсизликлар якшанба куни полиция ходимлари 29 ёшли афроамерикалик Жейкоб Блэйк автомобилига ўтираётганида унга қарата етти марта ўқ узишганидан кейин бошланди. Унга ўқ узган икки полициячи маъмурий таътилга чиқарилган.
Демократик партиядан президентликка номзод Жо Байден "зудлик билан тўлиқ ва шаффоф тергов ўтказиш"га чақирди. У шунингдек, ўқ узган полициячилар жавобгарликка тортилиши шартлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024