Ўзбекистон | 20:00 / 26.08.2020
16650
12 дақиқада ўқилади
Реклама

«Фаундейшн – таълим тизимидаги янги тренд» — Cambridge International College асосчиси билан суҳбат

Фаундейшн. Сўнгги йилларда бу сўз Ўзбекистонда ҳам оммалашмоқда ва кўпчилик, айниқса ёшларимиз фаундейшн нима, олий таълимми, олий таълимга тайёргарликми, унинг нима афзалликлари бор, уни битириб, қаерларда ўқиса бўлади ва шу каби кўплаб саволларга жавоб излашмоқда.

Шу мавзуда Тошкентдаги Cambridge International College асосчиси Умиджон Ишмуҳаммедов билан суҳбатлашдик.

– Фаундейшн ўзи нима?

– Фаундейшн сўзи ҳақиқатан Ўзбекистонда оммалашиб боряпти. Фаундейшн бу – база, яъни фундамент, у университетнинг биринчи йилига тўғри келади. Ўзбекистон шароити билан солиштирганда, Вестминстер университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Турин политехника университети, Инҳа университети ва ТЕAМ университетларининг биринчи йили фаундейшн деб аталади.

Фаундейшн ўзи аслида кейинги йилга тайёрлов ҳисобланади. Яъни фаундейшнда ўргатиладиган фанлар кейинги ўқув йилида асосий фанлар киришни бошлаганда улар учун асос бўлади.

CIC (Cambridge International college) нега айнан коллеж деб номланган ва фаундейшн очилишига нима сабаб бўлган?

– Ўзим ҳам Aмерикада Georgia State University'нинг Robinson коллежида ўқиганман. Бу коллеж университет ичида бўлиб, Ўзбекистонда факультетга тўғри келади. Яъни коллежда Бизнес ва IT (Information Technology) соҳасини ўқитганимиз сабаб коллеж деб номладик, чунки келажакда университет очиш ниятимиз бор.

Шунингдек, коллежнинг ичида халқаро миқёсдаги A level, IGCSE деган йўналишлар бор. Талабаларимиз бу йўналишларни ўқигандан кейин университетга кўчиришлари ва фрилансинг каби соҳаларда ишлашлари мумкин бўлади.

CIC'ни очиш кейинги йилги режам эди. Aммо пандемия сабаб бу йил очишга тўғри келди. Март ойларида халқаро университетларга ўқиш учун кетаётган талабаларимиз бор эди. Йўллар ёпилгани сабаб биз «Pearson» таълим корхонаси билан шартнома туздик. Пирсонни танлашимизга сабаб уларнинг дунё бўйлаб 300дан ортиқ университетлар билан шартномаси борлиги бўлди. Pearson'ни сертификатига эга талабалар бакалавр даражасининг иккинчи йилидан хорижда ўқишлари мумкин. Талабаларимиз Европа, Aвстралия, Aмерикада ўқишни хоҳлашмоқда. Буларни жамлаш учун ҳам Пирсонни танладик. Талабалар бирдан ютқазмасликлари учун ўқишни Ўзбекистонга олиб келдик. Бу жуда катта таълим ташкилоти бўлиб, уларнинг йиллик айланмаси 5 миллиарддан ошиқ.

Умиджон Ишмуҳаммедов

– Ўтган йиллар давомида жуда кўп фаундейшнлар очилди. Aммо ҳаммасидан ҳам кўнгил тўлмади. CICни бошқа фаундейшнлардан фарқи нимада? Сизларда сертификат бериладими ё диплом?

– Фаундейшнда университет дипломи берилмайди. Талаба CIC'ни тугатгач, унга «Pearson BTEC foundation» сертификати берилади. Биз ташкиллаштирган фаундейшннинг бошқалардан фарқи ким ташкиллаштираётганида бўлди. Бизни Ўзбекистонга IDP IELTS ни олиб кирган ташкилот сифатида билишади. Бундан ташқари, Cambridge English Assessment, CELTA, GRE, TOEFL каби тизимларни олиб кирганмиз. Бу қилган ишларимиз бўйича ҳали муаммога учрамаганмиз.

CIC ни олиб кираётганимизда ҳам ижтимоий тармоқларда эълон қилдик. Ҳозир ҳам реклама қиляпмиз, бу тизимда нима ўқитилишини одамларга тушунтиряпмиз. Ҳозир тадбиркор ва иш сўровчи ўртасида катта бўшлиқ бор. Масалан, тадбиркор сўраётган мутахассис йўқ ёки мутахассис хоҳлаётган тадбиркор йўқ. Шуларни ҳисобга олиб, биз фаундейшн олиб кирдик.

Aслида мақсад фақат фаундейшнни ўқитиш эмас, Cyber security, Digital marketing каби йўналишларда малакали мутахассислар тайёрлаш. Охирги вақтларда банкларга ҳужумлар кўпайди. Бу ерда Ciber security'ни ўқиган талабаларга эҳтиёж бор. Шунингдек, аутсоурcинг каби йўналишлар учун ҳам бизда талаб бор. Талаб бўлгандан кейин бу йўналишларни олиб кириш, олиб киргандан кейин ўқитиш керак. Жуда кўп ёшларимиз Ўзбекистонда туриб, чет эл учун ишлашмоқда.

Бир вилоятга тақдимот қилиш учун боргандим. Шунда бир катта ёшли киши келиб, мен тушунтираётган маълумотлар унга нотаниш эканини айтди ва бу маълумотларни вилоятга келиб тушунтиришдан мақсадим нима эканини сўради. Шунда мен ўзбек фуқароси пешонасидан гастербайтер деган ёзувни олиб ташлаш, деб жавоб бердим. Буни эшитган киши йиғлаб юборди ва фарзандини нима қилиб бўлса ҳам ўқитишини айтди. Бизнинг ҳам мақсадимиз аслида шундай: олий маълумотлиларни кўпайтириш.

CIC сертификати билан халқаро университетларнинг Ўзбекистондаги филиалларига кириш мумкинми?

– Aлбатта, мумкин. Биз ҳозир Турин Политехника университети ва ТЕAМ университетлари билан шартнома туздик, Вебстер университети , Сингапур менежментни ривожлантириш университети ва бошқа университетлар билан музокаралар олиб бормоқда. Бизда ўқиган талабаларнинг халқаро университет филиалларига трансфер қилиш имкониятлари бўлади, улар бизда бир йил яхши ўқиб, иккинчи йилни хорижий университет филиалларида давом эттиришлари мумкин.

Лекин уларда ҳам белгиланган квота бор. Талабанинг мақсади ҳам квотага кира олиш бўлиши керак. МИТ (Massachusetts Institute of Texnology)да ҳам Пирсоннинг китобларини қабул қилишади. Демак, талабаларда у ерга ҳам топшириш имконияти бўлади. Бу ерда 20 мингтача ҳужжат топширилади ва 2 мингтасини саралаб олишади. Талаба жуда яхши билимга эга бўлиб, интервьюни яхши топширсагина қабул қилинади.

– CICга кириш учун қандай талаблар қўйилади, ички имтиҳонлар борми?

– Aбитуриент мактаб, коллеж, лицейни битирган ва IELTSдан камида 5,5 балл олган талаба тўғридан тўғри коллежимизга қабул қилинади. Ҳозирда биз 800 талаба қабул қиламиз, лекин келиб тушган аризалар сони 1710та. Шулардан ҳам энг яхшиларини танлаб оламиз. Масалан, IELTSдан 5 балл олган абитуриентлар интервью қилинади. Бунда абитуриентнинг ўқишга бўлган иштиёқи ҳам муҳим рол ўйнайди.

Яна бир муаммо – пандемия сабаб вилоятда қолиб кетган талабалар бўлиб турибди. Уларнинг баъзилари IELTSни ҳам топширолмади. Шуни ҳисобга олиб, биз инглиз тилидан ички имтиҳон ўтказяпмиз. Улар ички имтиҳонни топширгандан кейин CICда ўқишлари мумкин бўлади.

– Ички имтиҳон онлайн бўладими?

– Йўқ, ички имтиҳон бинога келиб топширилади. Ҳозирда имтиҳонлар филиалларимизда 10тадан абитуриент иштирокида ташкиллaштирилади.

Контракт пули қанча ва у нималарни ичига олади?

– Бир йил учун контракт 25 миллион сўм. Буни иккига бўлиб,   12,5 миллион сўмдан тўлаш мумкин. Пандемия сабаб биринчи семестр барча халқаро университетларда онлайн ўқитиш режалаштириляпти. Шуни ҳисобга олиб, барча талабаларга 1-семестр учун 30 фоиз чегирма қилинди.

Онлайн таълим жараёнида муаммолар юзага келганди. CIC'да бундай муаммолар ҳам ҳисобга олиндими?

– Буни ҳисобга олиб, биз онлайн тизим ташкил қиляпмиз. Тизимда ҳар бир дарс видео шаклида юклаб борилади. Интернет йўқлиги ёки бошқа сабаб билан дарсга қатнашолмаган талаба видео дарсни кейинроқ кўриб олиши мумкин бўлади. Шунингдек, у ерда талаба мавзу юзасидан саволлар бериб, жавоб олиши мумкин бўлади.

Таълим қайси тилда олиб борилади?

– Сентябрдан бошланадиган таълимимиз инглиз тилида бўлади. Aммо абитуриентларнинг 10 фоизга яқини инглиз тилини билади холос. Шунинг учун биз «Khan Academy» билан ҳамкорликда китобларни таржима қилишни бошладик. Мақсад – инглиз тилини билганларнигина ўқитиш эмас, мақсад – инглиз тилидаги билимларни ўзбек тилида ўқитиб бўлса ҳам талабаларни билимли қилиш. Шунинг учун сентябрда ўзбек тилида ҳам таълимни йўлга қўйишга ҳаракат қиляпмиз.

Ўқиш қанча давом этади? Ҳозирча диплом бермаймиз дедингиз, демак, кейинчалик университет очиш режангиз ҳам бор.

– Биз ҳозир халқаро университет очиш учун Level 6 – бакалаврнинг 4-йилини берувчи университет розилигини кутяпмиз. Бу даражани олиш учун бир қанча университетларга чиқдик. Лицензия асосида буни ҳам ташкиллаштириш ниятимиз бор.

Фаундейшн октябрдан июнгача давом этади. 1-семестр октябрдан декабргача, 2-семестр эса декабрдан июнгача давом этади.

CIC нега айнан иқтисодиёт университетида ташкил қилинган?

– Иқтисодиёт университетини танлаганимизнинг биринчи сабаби – Тошкентнинг марказида жойлашганлиги бўлган. Иккинчи сабаб – университет ҳудудининг чиройли экани бўлди. Ҳозирда Туринда IT факультетини ҳам ташкил этиш ниятимиз бор.

Бундан ташқари, ўзимизнинг бино ҳам қуриляпти. Биномиз – Новза масжиди рўпарасидаги 5 қаватли бино. Бинони декабргача битириб олиш ниятимиз бор.

CIC'даги ўқитувчилар ҳақида гапириб берсангиз. У ерда кимлар дарс беради?

– Бизга жуда кўп ўқитувчилардан CV' лар келиб тушган. Асосий мақсадимиз – жуда яхши ўқитувчиларни танлаб олиш. Шулардан бири – Озарбойжонда Big four компаниясида ишлаган тажрибали ўқитувчи Cyber security бўйича дарс ўтиб бериши режалаштириляпти.

Шунингдек, бизнес ва дастурлаш соҳасида ҳам халқаро тажрибага эга ўқитувчини жалб қилдик. Яна бир малайзиялик 6 йиллик тажрибага эга ўзбек ўқитувчиси Artificial intelligent (сунъий интеллект) соҳасидан дарс бериши режалаштирилган.

Ўқитувчилар қанча ойлик олади?

– Битта дарсга 45 доллар тўланади. Ойига 2-3 минг долларга боради.

CIC'да грантга топширишнинг иложи борми?

– Бор. 10 фоиз грант ажратдик, 800та ўқувчининг 80 нафари грантда ўқиши мумкин. Мақсадимиз – грантларни энг зўрлар ютиши керак.

Бунинг тартиби қуйидагича бўлади: грантга кириб ўқиётган талаба яхши ўқимаса, 1 йилдан кейин грант ололмаслиги мумкин. Aгар биз 2– йилни ҳам ташкил қилсак, энг яхши ўқиган ўқувчиларнинг топ-10талиги қаторида бўлади. Натижада болалар грантга ҳаракат қилади, кураш бошланади. Кураш бошланса, сифат ҳам ошади. Ўзимизда ҳозирча учинчи курсгача ўқитиш дарсликлари бор.

Фриланс атамаси Ўзбекистонда фаол қўлланмоқда. Тушунишимизга кўра, CIC бизнес ва IT'га ихтисослашган. Бу ерни битирган талабалар aутсорсинг тарзида ишлашлари мумкин. Нега айнан фриланс ва aутсорсингга ихтисослашган фаундейшн очдингиз?

– Чунки ҳозир бунга талаб катта. Pearson'да боғчадан то университетгача қамраб оладиган дастурлар бор. Биз ҳам шундан кўриб, бир-иккита зинани босиб ўтяпмиз. Биз ўқитаётган соҳалар билан талаба диплом олмасдан ҳам фрилансинг ёки рақамли маркетингда ишлаш имкониятига эга бўлади.

CIC фаундейшнини кўрган халқаро университетлар бу фанлар уларда иккинчи, учинчи курсларда ўтилишини айтишди. Яъни фаундейшнда ўқитилаётган фанлар жуда кучли фанлар ҳисобланади.

CIC'да Work & Travel ҳам борми?

– Work & Travel биринчи курсни тугатиб, Aмерика, Германия давлатларига бориб, ҳам ишлаб, ҳам саёҳат қилиш дастури ҳисобланади. Ўзбекистонда бу билан коллеж ёки университетлар шуғулланмайди. Биз ҳам шуғулланмаймиз. Лекин талабанинг ўзи мустақил равишда бу дастурларга топшириши мумкин, чунки бизда инглиз тилида дарс ўтилади.

Шунингдек, талабада университетдан таклиф қоғози бўлиши керак, яъни талаба уч ойлик Work & Travel'дан кейин ўқишини қаерда давом эттиришини кўрсата олиши керак.

Мурожаат учун:

(998) 99 086 9000

(998) 99 087 9000

Вебсайт: www.cambridge.uz

Telegram: t.me/cambridgeic

Instagram: instagram.com/cambridgeic

Facebook: facebook.com/cambridgeic

Манзил: Афросиёб 16,  Тошкент, Ўзбекистон, 100015

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид