Исроил элчиси Ўзбекистондаги фаолиятини якунламоқда
Абдулазиз Комилов Исроил элчиси Эдуард Шапирани қабул қилди.
2020 йилнинг 26 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатда дипломатик фаолиятини якунлаётган Исроил давлатининг фавқулодда ва мухтор элчиси Эдуард Шапирани қабул қилди.
ТИВ хабарига кўра, мулоқот чоғида турли соҳаларда ва шакллардаги Ўзбекистон-Исроил ҳамкорлигининг ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистондаги дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан элчининг самарали фаолияти ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси қайд этилди.
Ўз навбатида, элчи Исроилнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаганлиги учун миннатдорчилик билдирди, дейилади хабарда.