Президент бош вазир ўринбосарлари Сардор Умурзоқов ва Жамшид Қўчқоровга саноатдаги ишлар ҳолати бўйича янги топшириқ берди
Экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мўлжалланмоқда.
Президент “Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига (С. Умурзоқов):
жаҳон ва ички бозорда нарх ва талаб конъюнктураси, ишлаб чиқариш ва тақсимот балансларидан келиб чиқиб, экспорт прогнозининг йиллик умумий кўрсаткичларини сақлаган ҳолда экспорт прогноз кўрсаткичларига ўзгартириш киритиш;
инвестиция дастурларига уларнинг умумий параметрлари ҳамда кўрсаткичларини сақлаган ҳолда тузатиш, қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;
олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари» ҳамда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича «йўл хариталари»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколатлари берилди.
Бунда, олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари», шунингдек халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича «йўл хариталари»нинг умумий кўрсаткичларини ўзгартириш Ҳукумат комиссияси (С. Умурзоқов) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳукумат комиссияси:
белгиланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини ўрганиш учун доимий равишда республика вилоятларига ташрифларни амалга ошириб боради;
ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига назарда тутилган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ахборот киритиб боради.
Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари С. Умурзоқов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда ҳар бир ҳудудда ишлаб чиқаришни кенгайтириш, рақобатдош маҳсулот чиқаришда илм-фан, инновация, лойиҳалаштириш, молия, инжиниринг ва инвестиция ташкилотларини ўз ичига олган «саноат кластерлари»ни ташкил этиш дастурини киритади.
Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосарлари С. Умурзоқов ва Ж. Қўчқоров:
иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудуд раҳбарлари билан биргаликда ҳар ҳафта саноатдаги ишлар ҳолатини муҳокама қилиб, муаммоларни ечиб боради;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда саноат ва инвестиция бўйича барча кўрсаткичларни қайта ҳисоб-китоб қилиб, корхонабай иш режасини тасдиқлайди ҳамда ижроси устидан қатъий назорат ўрнатади.
Иқтисодиёт тармоқлари раҳбарлари бир ой муддатда ҳудудларга чиққан ҳолда, саноат корхоналарида ишлаб чиқариш режасини кафолатли таъминлаш ва инвестиция лойиҳаларини якунлаш учун зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафтада барча саноат корхоналари бўйича ишлаб чиқариш дастурларини тасдиқласин ва ижросини қатъий назоратга олади ҳамда ҳар чорак якуни бўйича дастурлар ижроси натижалари тўғрисида Ҳукумат комиссиясига ахборот киритиб боради.
Мавзуга оид
15:20 / 14.11.2024
Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар Британия бозорига экспорт қилинади
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
12:50 / 04.11.2024