Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
Сенаторларга кўра, Тошкент халқаро тижорат суди судяларига қўйилаётган талабларни қайта кўриб чиқиш керак. Бу суднинг ҳар қандай халқаро арбитражга оид ишни ва маъмурий-ҳуқуқий низоларни кўриши ҳамда Конституция ва қонунларга шарҳ бериш ваколатларини аниқлаштириш ҳам талаб этилади. Қонунни қуйи палатага қайтариш ва депутатлар билан келишув комиссиясини тузишга қарор қилинди.
Олий Мажлис Сенати бугун, 13 июн кунги ялпи мажлисида “Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги конституциявий қонунни кўриб чиқиб, уни рад этди.
Қонунда Тошкент халқаро молия марказининг ҳуқуқий мақоми, бошқарув тизими, резидент-инвесторлар учун ҳуқуқий барқарорлик ва ишончли суд ҳимоясини таъминлашга қаратилган нормалар ҳамда қатор имтиёзлар ўз аксини топган.
Сенат матбуот хизмати хабарига кўра, сенаторлар қонуннинг бир қатор жиҳатларини эътироф этиш билан бирга, айрим нормаларни такомиллаштириш кераклигини айтган.

Сенат аъзоларига кўра, Тошкент халқаро тижорат суди судьяларига қўйилаётган талабларни қайта кўриб чиқиш, Тошкент халқаро тижорат судининг ҳар қандай халқаро арбитражга оид ишни, маъмурий-ҳуқуқий низоларни кўриш ҳамда Конституция ва қонунларга шарҳ бериш ваколатларини аниқлаштириш лозим.
“Мазкур таклифларни инобатга олган ҳолда ушбу Қонун устида янада пухта ишлаш инвесторлар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда Тошкент халқаро молия марказининг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади”, – дейилади хабарда.

Мажлисда қонунни такомиллаштириш бўйича таклифлар билан Қонунчилик палатасига юбориш, сенаторлар ва Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат келишув комиссиясини тузиш ҳамда манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлар вакилларини жалб қилган ҳолда уни қайта ишлаш мақсадга мувофиқ, деган хулосага келинди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент халқаро молия маркази ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, мазкур конституциявий қонунга ва молия марказининг қарорларига зид бўлмаган ҳолда Англия ва Уэлс ҳуқуқининг принциплари, қонунчилиги ва суд прецедентлари амал қилиши кўзда тутилган. Марказ иштирокчилари ўртасидаги низоларни Тошкент халқаро тижорат суди мустақил равишда кўриб чиқади.
Марказ иштирокчилари ва уларнинг ходимларига хорижий валюталарда ҳисоб-китоб қилиш, чет эллик мутахассисларни ишга қабул қилиш, 5 йилгача амал қиладиган махсус визалар олиш ҳуқуқи берилади. Марказ ҳудудида солиқ ва божхона имтиёзлари амал қилади.
Мавзуга оид
11:55 / 12.06.2026
Наманганда “чемпион” тадбиркорлар ва йирик инвестиция лойиҳалари қўллаб-қувватланади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
19:52 / 09.06.2026
Президент ҳузурида Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди
21:09 / 08.06.2026