Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергели туманидаги «Зиёкор» маҳалласи номи ўзгартирилади, Олмазор туманида янги маҳалла ташкил этилади
Сергели туманидаги “Зиёкор” маҳалласини номини ўзгартириш ҳамда Олмазор туманида янги маҳалла ташкил этиш режалаштирилган.
Тошкент шаҳар ҳокимининг “Сергели туманидаги “Зиёкор” маҳалласини номини ўзгартириш ҳамда Олмазор туманида янги маҳалла ташкил этиш, унинг чегараларини белгилаш ва айрим маҳаллаларнинг чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Сергели ва Олмазор туман ҳокимликларининг “Сергели туманидаги “Зиёкор” маҳалласини номини ўзгартириш ҳамда Олмазор туманида янги маҳалла ташкил этиш, унинг чегараларини белгилаш ва айрим маҳаллаларнинг чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги таклифлари маъқулланади.
Қуйидагилар:
- Сергели туманидаги “Зиёкор” маҳалласининг ўзгартириш киритилаётган номи;
- Олмазор туманидаги “Зиё” ва “Университет” маҳаллаларининг ҳудудий чегараларини қайта кўриб чиқиш ҳисобига янги ташкил этилаётган маҳалла рўйхати ва унинг номи;
- Олмазор туманида янги ташкил этилаётган “Зиёкор”маҳалласи ҳамда чегаралари ўзгараётган “Зиё” ва “Университет” маҳаллаларининг чегараси ва тавсифи тасдиқланади.
Тошкент шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари сони 520 та деб юритилади.
Сергели туманидаги “Зиёкор” маҳалласининг ўзгартириш киритилаётган номи

Олмазор туманидаги “Зиё” ва “Университет” маҳаллаларининг ҳудудий чегараларини қайта кўриб чиқиш ҳисобига янги ташкил этилаётган маҳалла рўйхати ва унинг номи

Олмазор туманида янги ташкил этилаётган “Зиёкор” маҳалласи ҳамда чегаралари ўзгараётган “Зиё” ва “Университет” маҳаллаларининг чегараси ва тавсифи:
“Зиёкор” маҳалла чегараси ва тавсифи
Маркази: Инновация мактаби биноси
Аҳоли: 1002 та
Оила: 502 та
Мирзо Ғолиб кўчаси ва Беруний метроси кесишган жойдан Қорасарой кўчасининг ўнг томони бўйлаб Қора-қамиш кўчасигача, Қора-қамиш кўчасининг ўнг томони бўйлаб Беруний кўчасигача, Беруний кўчасидан Мирзо Ғолиб кўчасининг ўнг томони бўйлаб Беруний метросигача бўлган чегараларда. Маҳалла ҳудудида якка тартибдаги ҳовли жойлар - 20 та, кўп қаватли уйлар - 15 та, квартиралар сони – 585 та, нотурар жой бинолар - 19 та.
“Зиё” маҳалла чегараси ва тавсифи
Маркази: Олий таълим вазирлиги биноси
Аҳоли: 7230 та
Оила: 1160 та
Мирзо Ғолиб кўчаси, М.Ғолиб номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди билан чегарадош, Қамарнисо кўчаси, Беруний номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди билан чегарадош, маҳалланинг чап томони “Университет” маҳалласи ҳудуди билан чегарадош. Маҳалла ҳудудида якка тартибдаги ҳовли жойлар - 44 та, кўп қаватли уйлар - 18 та, квартиралар сони – 632 та, нотурар жой бинолар - 11 та.
“Университет” маҳалла чегараси ва тавсифи
Маркази: Ўзбекистон Миллий университетининг Хорижий филология биноси
Аҳоли: 7000 та
Оила: 1380 та
Кичик ҳалқа йўли кўчаси “Аллон” номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди билан чегарадош, Фаробий кўчаси, “Орзу” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди билан чегарадош, маҳалланинг ўнг томони М.Ғолиб кўчаси М.Ғолиб номли маҳалласи ҳудуди билан чегарадош. Маҳалла ҳудудида якка тартибдаги ҳовли жойлар - 167 та, кўп қаватли уйлар - 19 та, квартиралар сони – 1013 та, нотурар жой бинолар - 35 та.