Тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимларнинг 72 001 нафарига 241,3 млрд сўм қўшимча рағбатлантириш тўловлари тўланди - вазирлик
Молия вазири Тимур Ишметов Давлат бюджетининг 2020 йилнинг 1-ярим йиллигидаги ижроси юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисидаги маърузасида коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирларига Инқирозга қарши жамғармадан ажратилган маблағлар юзасидан маълумот берган.
“Ушбу соҳада амалга оширилган харажатларнинг 724 млрд. сўми Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳиссасига тўғри келди.
Шундан коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган тадбирларга жалб этилган тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимларнинг 72 001 нафарига 241,3 млрд. сўм қўшимча рағбатлантириш тўловлари тўланди.
Ушбу тўловлардан:
- ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар учун жами 56 985 нафар ходимга 85,2 млрд. сўм, шундан 14 873 нафар врачга – 33,1 млрд.сўм;
- 14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари бўйича жами 6 477 нафар ходимга 142,5 млрд. сўм, шундан 1 960 нафар врачга (ҳар бирига 25 млн.сўмдан) – 70,0 млрд. сўм;
- беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекцияси юқтириб олган 2 нафар тиббиёт ходимига бир марталик тўлов бўйича 283 млн. сўм тўлаб берилди.
Бундан ташқари, даволаш муассасалари ва карантин зоналарида фуқароларни ва уларга хизмат кўрсатувчи шахсларни сақлаш харажатлари, шахсий ҳимоя ва дезинфекция воситалари, тест диагностикумлари, дори воситалари ва тиббий техника воситалари, транспорт воситаларини харид қилиш, жамоат жойларини дезинфекция қилиш ва бошқа тадбирлар учун учун жами 357,4 млрд. сўм ажратилди. Жумладан:
уч маҳал иссиқ-овқат учун - 73,0 млрд. сўм; дори-дармон ва зарарсизлантирувчи воситалар учун – 44,7 млрд. сўм;
тиббий асбоб-ускуналар сотиб олиш учун – 79,0 млрд. сўм;
тест тизимлар, чойшаблар ва бир марталик ҳимояловчи кийимлар ва бошқа зарур анжомлар учун – 131,1 млрд. сўм;
транспорт воситаларини сотиб олиш учун – 12,2 млрд. сўм;
жойларини дезинфекция қилиш ва бошқа тадбирлар учун 17,5 млрд.сўм сафарбар этилди”, - дейилади маърузада.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023